Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ЛБМА «Mirzo Ulugbek Innovation Center» мувофиқлаштирувчиси бўлди

03.10.2018

Рус тилида ўқиш


Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация марказининг фаолиятини тартибга солишга доир энг муҳим функциялар топширилди (30.09.2018 йилдаги ПФ–5547-сон Фармон).  

 

Агентлик Бош вазир бошчилик қилган Марказнинг Мувофиқлаштирувчи кенгаши ўрнини босади. Бошқа функциялар сирасида у юридик шахсларни Марказ резидентлари сифатида рўйхатга олиш ва уларни ушбу мақомдан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 30.06.2017 йилдаги ПФ–5099-сон Фармонга мувофиқ, Марказ резидентлари 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга:

  • барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ягона ижтимоий тўловни тўлашдан;
  • белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилган.

 

Резидент мақомини олиш мезонлари ҳамда солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби эса Марказ тўғрисидаги низом (ВМнинг 15.08.2017 йилдаги 631-сон қарорига 2-илова) билан тартибга солинган. Марказнинг расмий сайти маълумотларига кўра, 154 та ташкилот унинг резиденти мақомига эга бўлган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум