Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Собиқ давлат мулки эгаларига низолашиш тақиқланади - buxgalter.uz да ўқингСизда ҳисобот жўнатишда техник носозлик бўлганлигини қандай исботлаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб фойда солиғи бўйича боқимондага тушмаслик мумкин - buxgalter.uz да ўқингКамайиш томонга тузатилган солиқ бўйича ҳисоб-китоб қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтернинг телефон рақами ўзгарса, солиқ органини қандай хабардор қилиш лозим - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактурада қайси сана асосий бўлади - buxgalter.uz да ўқингШахсий кабинетдаги тугмалар қаерга “ғойиб” бўлади - buxgalter.uz да ўқингСиз Humo терминалидан фойдаланяпсизми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари тасдиқланди - buxgalter.uz да ўқинг

Лойиҳа ва ҳужжатларни Монополияга қарши курашиш қўмитаси баҳолайди

30.04.2019

Рус тилида ўқиш

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори (19.04.2019 йилда 3155-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикаси тасдиқланди. 

 

Рақобатга таъсирни баҳолаш чоғида товар ва молия бозорларида рақобатни бевосита ёки билвосита чеклайдиган ҳолатлар аниқланади. Бунда баҳолаш икки хил усул асосида амалга оширилади:

  • «ex-ante» – қонунлар, Президентнинг, Олий Мажлис палаталарининг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Президентнинг фармонлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларига (бундан кейин – НҲҲ лойиҳалари) нисбатан;
  • «ex-post» – амалдаги қонун ҳужжатларига нисбатан.

 

НҲҲ лойиҳаларини баҳолаш

 

Методикага кўра, НҲҲ лойиҳаси қуйидаги оқибатларнинг бирига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлганда унинг таъсири рақобат учун салбий деб баҳоланади:

  • товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг доираси ва сонини чекласа;
  • етказиб берувчиларнинг ўзаро рақобатлашиш имкониятини чегараласа ёки уларнинг бунга қизиқишини пасайтирса;
  • истеъмолчилар учун керакли ахборотни танлаш имконини чегараласа.  

 

НҲҲ лойиҳаларида муайян кўрсатмалар мавжуд бўлса, баҳолаш учун Монополияга қарши курашиш қўмитасига (юқори юридик кучга эга бўлган НҲҲ) ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига (маҳаллий ҳокимият органларининг ҳужжатлари лойиҳалари) киритилади. Масалан: рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар ва лицензиянинг янги турларини жорий этиш; бозор иштирокчиларида ортиқча харажатларга олиб келиши мумкин бўлган талаблар ёки шартларни киритиш; табиий монополия субъектларининг товар (иш, хизмат)лари нархи (тарифи)ни, шунингдек бошқа тартибга солинадиган нарх (тариф)ни ошириш ва ҳ.к. Жами 10 банддан иборат. Рўйхат батафсил ҳисобланади.

 

Баҳолаш якунларига кўра икки нусхада хулоса тузилади, бир нусхаси лойиҳани ишлаб чиққан ташкилотга юборилади, у уни кўриб чиқиши шарт. Олинган хулоса лойиҳа билан бирга ҳуқуқий экспертизадан ўтказиши учун Адлия вазирлигига тақдим этилади. Лойиҳа Олий Мажлис, Президентнинг Администрацияси, Вазирлар Маҳкамасига киритилганда унга хулоса мажбурий тартибда илова қилинади.

 

Амалдаги ҳужжатларни баҳолаш

 

«ex-post» усули бўйича рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаш юзасидан амалдаги НҲҲ йилига камида икки маротаба хатловдан ўтказилади. Улар аниқланса, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари:

  • юқори юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатлари юзасидан – Президент Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
  • вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳокимликларнинг қонун ҳужжатлари юзасидан – қонун ҳужжатлари бузилиш ҳолатини бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритади.

 

Баҳолашни ўтказишда расмий ва норасмий ахборотлардан фойдаланилади. Расмий ахборотларга халқаро шартномалар, интернетнинг расмий ресурслари, ваколатли давлат органларининг статистик маълумот ва ҳисоботлари, суд амалиёти киради. Норасмий маълумот Монополияга қарши курашиш қўмитасига ННТ ҳамда фуқаролар томонидан киритилган мурожаатлар, интернетнинг норасмий ресурслари, тижорат маълумотлари, жамоатчилик орасида ўтказиладиган сўровномалар ёрдамида олиниши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

 

Ленара Хикматова.