Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари нималарга сарфланади

24.05.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2022 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 275-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 26.05.2020 йилдаги ПҚ-4730-сон қарорига мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ташкил этилди.

 

Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

  • аҳоли, айниқса, олис ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларга маданий дам олиш хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш;
  • истеъдодли ёш ижодкорларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш, таълим муассасаларини мусиқа дарсликлари ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш;
  • маданият ва санъат соҳасидаги нуфузли халқаро фестиваль ва танловларда ижодкорларимизнинг иштирокини таъминлаш;
  • Вазирликка юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида етакчи маҳаллий ва хорижий ташкилотлар мутахассисларини, экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;
  • Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларни маҳаллий ва хорижий таълим муассасаларида ўқитиш орқали малакасини оширишни ташкил этиш;
  • таълим-тарбия жараёнига илғор педагогика ва ахборот технологияларини жорий қилиш ва харажатларини молиялаштириш;
  • Вазирлик ташаббуси билан ташкил этиладиган оммавий-маданий тадбирларга сарфланадиган маблағларни қоплаш;
  • Вазирлик ташаббуси билан юртимиз ва хорижий мамлакатларда ташкил этиладиган концерт-томоша, спектакллар, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни молиялаштириш;
  • Вазирликнинг марказий аппарати ҳамда давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларига ҳар ойлик устамалар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш ҳамда уларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш.

 

Жамғарма қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

  • Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
  • Вазирлик тизимидаги давлат корхоналарининг фойдасидан давлат улуши бўйича белгиланган миқдорда дивидендлар тўлангандан сўнг қолган маблағнинг 15%и;
  • давлат театрлари, цирки, маданият марказлари ва концерт-томоша муассасаларининг топган даромадидан 10%и;
  • Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
  • ДХШ асосида олинадиган даромадларнинг тақсимланишидан тушган маблағлар;
  • Вазирлик ташаббуси билан вазирлик тизим ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари, спектакллар, шоу дастурлар ва бошқа тадбирлардан тушадиган маблағлар;
  • Вазирлик тасарруфидаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясининг бюджетдан ташқари ҳисобварағидан ажратиладиган маблағлар;
  • халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорларнинг кредитлари, грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
  • қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низомда қуйидагилар назарда тутилади:

  • Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш йўналишлари;
  • Жамғарма маблағларини сарфлаш ва бошқариш тартиби;
  • Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16