Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Вакиллик харажатлари бўйича ҚҚС ҳисобга олинадимиИжарага олувчиларда коммунал хизматларни қоплаш учун ЭҲФ билан боғлиқ муаммолар2022 йил 1 июлдан қимматли қоғозлар сотувчилари солиқ ўрнига йиғим тўлайдилар

Маҳалла ходимлари қандай рағбатлантирилади

30.12.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 28.12.2021 йилдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 779-сон қарорни қабул қилди.

 

Президентнинг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6324-сон Фармонига мувофиқ юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилган.

 

Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланган:

  • фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг (моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағларини инобатга олмаган ҳолда) 10%и миқдоридаги бюджет маблағлари;
  • халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан ажратиладиган маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 3%и миқдоридаги ажратма;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинган маблағлар;
  • ҳомийлик маблағлари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • Жамғарма маблағларининг шакллантиришнинг асосий манбалари ва ушбу маблағлардан фойдаланишнинг мақсади;
  • Жамғарма маблағлари ҳисобидан ходимларга ҳар ойлик устамалар белгилаш ва тўлаш, шунингдек, уларни мукофотлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби;
  • туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш.

 

Жамғарма маблағлари ҳисобидан шахсий ва рағбатлантирувчи устамалар тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 14 августдаги 485-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

 

Хусусан, ходимлар рейтинг тизимига асосан келгуси чорак давомида 50 дан 100%гача ҳар ойлик устамалар оладилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2022-01-24
  • USD:10845.02 (+0.00) сум
  • EUR:12297.17 (+0.00) сум
  • RUB:141.68 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг