Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Маҳаллалар ундирилган коммунал қарзларнинг 2 дан 10 фоизигача олади

10.05.2017

 

Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 1032-4, 2017 йил 4 май) билан Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлагани учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Бугун коммунал хизматлар таъминотчилари прогноз тушум 100% бажарилган тақдирда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус ҳисобварақларига ҳар ойда тушган маблағларнинг 10%ини ўтказиб, уларни маблағлар йиғишнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича ишга рағбатлантирмоқда.

 

Бироқ, тузатишлар кучга киргандан сўнг уларнинг молиявий ўзаро муносабатлари қуйидаги тарзда тузилади:

  • 100% бажарилганда – тушган тўловлар суммасининг 10%и;
  • 75%дан ортиқ бажарилганда - тушган тўловлар суммасининг 5%и;
  • электр энергияси бўйича топшириқ 100% бажарилганда – туман (шаҳар) электр таъминоти корхоналари томонидан тақдим қилинган топшириқ-рўйхатда кўрсатилган истеъмолчилардан муддати ўтган дебиторлик қарзи ундирилган сумманинг 2%и.

 

Ўзгартиришлар Қонун ҳужжатлари тўпламининг 10.05.2017 йилдаги 18 (778)-сонида эълон қилинган пайтдан эътиборан 3 ой ўтгандан кейин кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег Заманов,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум