Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Маҳаллаларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил этилмоқда

10.11.2022

Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.2022 йилдаги “Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 650-сон қарор қабул қилинди.

 

Марказларнинг асосий вазифалари:

  • ишсиз, айниқса қишлоқ жойларда бола тарбияси билан банд бўлиб уйда ўтириб қолган аёллар, шунингдек “Аёллар дафтари”га киритилган шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида тикувчилик, қандолатчилик ва пазандачилик каби йўналишларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш;
  • хотин-қизларни касбга ўқитиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш ва тадбиркорлик билан шуғулланишга жалб этиш;
  • хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида фитнес ва шейпинг ташкил этиш;
  • жиноий жавобгарликка тортилган хотин-қизларни ижтимоий мослашувига кўмаклашиш. 

 

Ҳужжат билан маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисидаги Низом тасдиқланмоқда. Унинг асосий нормалари:

  • марказлар ҳар бир маҳаллада ташкил этилади ва юридик шахс ҳисобланмайди;
  • марказ бинолари тадбиркорларга тикувчилик, қандолатчилик, аёллар учун шейпинг ва фитнес ташкил этиш учун 5 йил муддатга ижарага берилади. 

 

Маълумот учун: бинолар онлайн-аукцион ўтказиш орқали ижарага берилади. Бунда аукционда фақатгина маҳалланинг фаол хотин-қизларнинг тавсиясига эга тадбиркорлар қатнашишлари мумкин. Ушбу тоифадаги тадбиркорлар рўйхати «Xotin-qizlar.uz» миллий порталида шакллантирилиб, «Е-auksion» электрон савдо платформаси билан интеграция қилинади.

 

20 нафаргача хотин-қизларни иш билан таъминлаш ёки касбга ўқитиш бўйича лойиҳаларни амалга оширган тадбиркорларга ҳар бир жалб қилинган хотин-қиз учун 3 млн сўмгача бўлган миқдорда грант ажратилади.

 

Грантлар қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни иш билан таъминлаганлик ёки касбга ўқитганлик учун ажратилади:

  • “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри”га ёки “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар;
  • ишсиз, айниқса қишлоқ жойларда бола тарбияси билан банд бўлиб уйда ўтириб қолган аёллар
  • меҳнат миграциясидан қайтган хотин-қизлар;
  • ногиронлиги бор ишга лаёқатли хотин-қизлар;
  • кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб пул топаётган хотин-қизлар;
  • одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, мушкул иқтисодий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар;
  • умумий ўрта ёки профессионал таълим муассасасини тамомлаган ва олийгоҳга кирмаган хотин-қизлар;
  • муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик ҳисобда турувчи, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган хотин-қизлар.

 

Грант олиш тартиби:

  • тадбиркорлик субъекти маҳалла фуқаролари йиғинига лойиҳа билан мурожаат қилади;
  • маҳалла фуқаролари йиғини раиси хотин-қизлар фаолини билан келишган ҳолда уч кунлик муддатда лойиҳаларни туман (шаҳар) хокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси раислик қилувчи ишчи гуруҳда топширади;
  • ишчи гуруҳлар беш кунлик муддатда энг яхши лойиҳаларни саралаб уларни вилоят хокими ўринбосари – худудий оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиқларига юборишади;
  • вилоят хокими ўринбосарлари – худудий оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиқлари тақдим этилган лойиҳаларни умумлаштириб икки кунлик муддатда буюртмаларни Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига юборишади; 
  • Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳар чоракда келиб тушган буюртмаларни маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш учун грант ажратиш бўйича республика комиссиясига юборади;
  • республика комиссияси лойиҳаларни ўрганиб, зарур ҳолларда жойига чиқиб, энг яхши лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаб, уларга грант ажратади;
  • грант ғолиблари Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси сайтида эълон қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.11.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16