Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Маҳкумлар ишлаб чиқаришга фаол жалб этилади

15.11.2017

 

2017 йил 11 августдаги ПҚ-3200-сон “Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 ноябрдаги 904-сон қарори билан 2018-2024 йилларда жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

 

Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

 

1. 2018-2022 йилларда жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ташкилотлари ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш чора-тадбирлари;

38 та жазони ижро этиш муассасаси бўйича 2018-2022 йилларда уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида 33 млрд. сўмга яқин сумма (шундан 3/2 қисми 2018-2019 йилларда) сарфланиши режалаштирилган. Амалга ошириладиган тадбирлар натижасида маҳкумлар учун 1317 та иш ўрни очилиши, 1-2 сменада 2200 нафар маҳкумлар учун қўшимча иш ўринлари очилиши назарда тутилмоқда.

 

2.  Жазони ижро этиш муассасаларининг бюджет маблағлари ҳисобига қопланадиган коммунал харажатларини босқичма-босқич ишлаб чиқариш маблағлари ҳисобига қоплаш бўйича 2019-2024 йилларга мўлжалланган прогноз режаси;

 

3.  Жазони ижро этиш муассасаларининг харажатларини босқичма-босқич ишлаб чиқариш маблағлари ҳисобига қоплаш бўйича 2020-2024 йилларга мўлжалланган прогноз режаси (5 та жазони ижро этиш муассасаси бўйича).

 

Шунингдек ҳужжатда 77 номдаги жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ташкилотларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар рўйхати келтирилган.

 

2017 йил 14 ноябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Сардор ЖУМАШОВ,

эксперт-юристимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16