Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Маҳсулотларни сертификатлаш. Қандай амалга оширилади

01.03.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021 йилдаги «Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 96-сон қарори қабул қилинди.

 

Низом республикада Organic ва Global G.A.P. халқаро стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш тизимларини ривожлантириш, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини яхшилаш, экспорт географиясини кенгайтириш (18.05.2020 йилдаги ПФ-5995-сон) мақсадида қабул қилинди.

 

Низом билан қуйидагилар тартибга солинади:

  • органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлашни ташкил этиш;
  • органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлашда ўтиш даври тартиб-таомиллари;
  • мувофиқликни баҳолаш органи томонидан инспекция назоратини амалга ошириш;
  • органик мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш, органик мувофиқлик сертификатини қайта расмийлаштириш тартиби.

 

Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш доираси қуйидагилардан иборат:

  • қайта ишланмаган қишлоқ хўжалиги экинлари;
  • органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ етиштирилган ва уларда олинган наслли ҳайвонлардан, асаларилардан, паррандалардан олинадиган маҳсулотлар (қайта ишланган маҳсулотлар бундан мустасно);
  • қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари;
  • ҳайвонларнинг озуқа еми сифатида қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;
  • ўсимлик уруғлари ва экиш материаллари;
  • қўлланиладиган ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳамда препаратлари.

 

Мазкур Низом талаблари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга номувофиқ етиштирилган ҳамда қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига, шунингдек Global G.A.P., ISO 22000, НACCP, Нalal халқаро стандартлар талабларига асосан сертификатланган ҳамда маркировкаланган қадоқлардаги маҳсулотларга татбиқ этилмайди.

 

Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш тасдиқланган схема бўйича ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказилади. 

 

Сертификатни расмийлаштириш тасдиқланган шаклда тақдим этилган ёзма ёки электрон аризага асосан мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан амалга оширилади. Мувофиқликни баҳолаш органи ариза берувчи томонидан мустақил равишда танланади.

 

Тасдиқланган шакллар бўйича қуйидагилар маълумотлар берилади:

  • ариза берувчининг фаолияти бўйича умумий маълумот;
  • ишлаб чиқариш бинолари, омборхоналар, сақлаш майдонлари ва совиткичларнинг тавсифлари;
  • тегишли йилга ишлаб чиқариш режаси.

 

Шунингдек бошқа маълумотлар ҳам тақдим этилади.

 

Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар мувофиқликни баҳолаш органи томонидан 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Натижаларга қараб тегишли шартнома тузиш ёки шартнома тузишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиб, ариза берувчини бу ҳақда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.02.2021 йилдан кучга кирди.
                                                                                                                         

 Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум