Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Мактаб таълими – жаҳон тажрибасига таяниб

12.09.2018

Рус тилида ўқиш


2018–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури (5.09.2018 йилдаги ПҚ–3931-сон қарор) тасдиқланди.

 

Ҳужжат бешта бўлимдан иборат.

 

I. Қонун ҳужжатларини такомиллаштириш

 

«Ўқитувчининг мақоми тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиш режалаштирилган, унда қуйидагилар назарда тутилади:

  • ўқитувчининг мақоми, педагогик фаолият принципларини белгилаш;
  • ўқитувчилар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш; ўқитувчининг нуфузи ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш кафолатлари, ш.ж. ўқитувчиларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этилишини тақиқлаш, хусусан айбдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш;
  • ижтимоий таъминот ва якка тартибда педагогик фаолият юритиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш;
  • ўқитувчиларнинг касбга оид ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) ва бошқа ташкилотларга бирлашиш ҳуқуқини белгилаш.

 

Нодавлат умумтаълим муассасалари, ўқув ва ўқув-методик адабиётларни нашр этиш ҳамда бошқа халқ таълими соҳалари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий база ривожлантирилади. Болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш регламенти тасдиқланиши лозим.  

 

II. Таълим сифатини яхшилаш ва инновацион таълим технологияларини жорий этиш

 

Янги давлат таълим стандартлари ва умумий ўрта таълим ўқув дастурларини, шу жумладан STEAM усулини босқичма-босқич жорий этиш ва такомиллаштириш кўзланган.

 Халқ таълими муассасалари илғор жаҳон тажрибасига таяниб, таълим сифатини такомиллаштирадилар. Республиканинг қуйидагиларда иштирок этиши бунда ёрдам беради:

 

  • PISA ўқувчиларнинг ўқишдаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастурда (15–16 яшар ўқувчиларнинг математик саводхонлиги, ўқиш ва табиатшунослик соҳасидаги саводхонлигини баҳолаш);
  • TIMSS мактабдаги математика ва табиий фанлар соҳасидаги таълим сифатининг халқаро тадқиқотида (4 ва 8-синфлар ўқувчиларининг математика ва табиий фанлар соҳасидаги саводхонлигини баҳолаш);
  • PIRLS матнни ўқиш ва тушуниш сифатининг халқаро тадқиқотида (бошланғич мактаб ўқувчиларининг матнни ўқиш ҳамда тушуниш даражаси ва сифатини баҳолаш). 

 

Бундан ташқари, мамлакатимиз TALIS ўқитиш ва ўқиш тизимининг халқаро тадқиқотида (ўқитувчиларнинг меҳнат шароити ва мактаблардаги таълим муҳитини баҳолаш) қатнашади.

 

III. Ахборот-коммуникация технологияларини жориш этиш

 

Барча халқ таълими муассасалари 2021 йил охиригача кенг полосали Интернет (камида 10 Мб/с, томонларнинг келишувига кўра ҳар йили тезлик оширилишини ҳисобга олган ҳолда) билан таъминланади.

 

Интерактив таълим хизматларини кўрсатиш учун портал ишлаб чиқилади, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

 

  • умумтаълим муассасаларининг электрон маълумотлар базаси;
  • ўқувчилар давомати ва ўзлаштиришининг ҳисобини юритувчи электрон тизим (электрон журнал, кундалик ва табель);
  • бошқа электрон хизматлар кўрсатиш.

 

Умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг идентификацион карталари (ID-карта, NFS белги ва бошқалар) жорий этилиб, уларни банк ва бошқа тизимларга интеграциялаш имкони яратилади.

Бундан ташқари, умумтаълим муассасалари ўқувчиларига жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) бериш чора-тадбирлари кўрилади.

 

 IV. Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

 

Ушбу масалаларни ҳал этишда умумтаълим муассасаларида шу жумладан қуйидаги усуллар орқали чет тилларни ўқитишни кенгайтириш лойиҳасига таянадилар:

 

  • рус, инглиз, француз, немис ва бошқа тилларга ўргатадиган мактаблар очиш;
  • малакали мутахассисларни тайёрлаш ва хориждан жалб этиш;
  • замонавий талабларга жавоб берувчи чет тиллардаги дарсликларни нашр этиш.

 

Рус тили ва адабиёти соҳасидаги педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун Ўзбекистонда Россия олий таълим муассасаларининг филиалларини очиш кўзланган.

 

Педагог кадрлар жуда тақчил бўлган олис ва тоғли туманлардаги мактабларнинг кадрлар билан боғлиқ муаммолари ечимини топади. Бунинг учун ушбу туманлардаги абитуриентларни педагогика олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун квоталар сонини ХТВнинг илтимосномасига кўра ошириш режалаштирилмоқда.

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий педагогика таълим муассасаларида «Халқ таълими соҳасида менежмент» таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлана бошлайди.

 

V. Моддий-техник таъминотни яхшилаш

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Замонавий мактаб» Давлат дастурини қабул қилиш режалаштирилмоқда:

  • экологик жиҳатдан тоза материаллар ва энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар асосида замонавий мактаблар қуриш;
  • мактабларни, шу жумладан, ўқув синфлари ичини янги қулай мебеллар, замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, дарсликлар ва ўқув-услубий материаллар, компьютер ва мультимедиа техникаси, видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш.

 

Бундан ташқари, 2020–2022 йилларда умумтаълим муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилган. Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилади:

 

  • халқ таълими тизими муассасаларини реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, йўлларни лозим даражада сақлаш;
  • халқ таълими тизими муассасалари электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва бошқа коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминланишини ташкил этиш;
  • халқ таълими тизими муассасаларини ўқув йили ва кузги-қишки даврга тайёрлаш чораларини кўриш.

 

«Баркамол авлод» болалар марказларининг моддий-техник базасини яхшилаш, шу жумладан қуйидаги чоралар кўрилади:

 

  • 2019–2025 йилларда мазкур марказларни қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ҳамда зарур ускуналар ва инвентарь билан жиҳозлаш манзилли рўйхатларини тасдиқлаш;
  • тизимли асосда ўқувчиларнинг турларини уюштириш учун ҳар бир минтақада 100–150 ўринли «Болалар туристик базалари»ни ташкил этиш;
  • «Баркамол авлод» болалар марказларининг методистлари ва раҳбарларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-10-16
  • USD:8208.04 (+26.96) сум
  • EUR:9490.14 (+63.08) сум
  • RUB:123.85 (+1.12) сум