Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мактабгача таълим педагоглари учун иш юкламаси ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари белгиланди

18.01.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 5.01.2018 йилдаги 10-сон қарори билан Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари методистлари ва инспектор-методистлари (бошқарув ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари 12.04.1996 йилдаги 147-сон ВМҚ билан белгиланади);
  • туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг, давлат мактабгача таълим муассасаларининг (ДМТМ) раҳбар ва педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби ҳамда шартларини белгилайди:.

 

Меҳнат меъёрлари

 

ДМТМда педагог ходимлар учун ҳафталик иш юкламасининг қуйидаги миқдорлари белгиланади:

 

тил бўйича ўқитувчи

18 соат

ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог

24 соат

жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, тарбиячи-методисти

25 соат

тарбиячи, тарбиячи-методист

36 соат

ақлий ривожланишда камчилиги бўлган ўқувчилар ва тарбияланувчилар ҳамда марказий асаб тизими руҳияти бузилган ҳолда шикастланган болалар учун мактабгача таълим муассасаси ёрдамчи тарбиячиси

36 соат


Мазкур педагог ходимларнинг ҳафталик иш юкламаси ишнинг ушбу тури бўйича иш вақти нормал давом этишининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаслиги лозим.

 

Йиллик иш режаси ҳар бир педагог ходим учун якка тартибда белгиланади ва кенгайтирилган педагогик кенгашда муҳокама қилингандан кейин ДМТМ мудири томонидан тасдиқланади.


Малака тоифалари

 

 

 

Мактабгача таълим тизими ходимлари учун 5 та малака тоифаси белгиланади. Уларни белгилаш Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади. (7.04.2016 йилдаги 107-сон ВМҚ билан тасдиқланган, шарҳга қаранг).

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш

 

 

 

У қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • лавозим маошлари (тариф ставкалари);
  • лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар.

 

Базавий тариф ставкалари низомга иловада кўрсатилган. Улар муассасаларнинг гуруҳидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Шу тариқа, 9 ёки ундан ортиқ гуруҳлари мавжуд давлат мактабгача таълим муассасалари I гуруҳга киради, 8 тагача гуруҳлари мавжуд ДМТМ эса II гуруҳга киради. Базавий тариф ставкалари ДМТМнинг тури, ходимнинг лавозими, малака тоифасига боғлиқ равишда табақалаштирилади.

 

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005 йилдаги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

 

Давлат мактабгача таълим муассасаларининг ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган, ташаббускор ва юқори малакали ходимларнинг лавозим маошларига қўшимча тўлов ва устамалар ДМТМда ташкил этиладиган Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Жамғарма ДМТМда ташкил этилади.

 

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100% миқдорида қўшимча тўлов тўланади.

 

Қонун ҳужжатларида район коэффициентлари ва устамалар жорий қилинган жойларда ишловчи ходимларга қўшимча тўловлар, шунингдек, фахрий унвон, илмий даражалар учун устамалар тўлаш шартлари белгиланиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 9.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


Зумрад Ниязметова,

адвокат.

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум