Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мактабгача таълим соҳасида ДХШни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди

16.07.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 14.07.2022 йилдаги «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-322-сон қарори қабул қилинди.

 

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

  • оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида:
    • оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандлари ва махсус контингентлар сони жами тарбияланувчилар сонининг 70 фоизидан кам бўлган тақдирда, етмаган қисмига бошқа оилаларнинг болаларини қабул қилишга рухсат этилади;
    • тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва бошқа ажратмалар ушлангандан сўнг, тўғридан-тўғри ушбу ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади;
    • оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлаш учун соғлиқни сақлаш органлари билан мажбурий равишда тарбияланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатишга оид шартнома тузиш тартиби бекор қилинади;
  • давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотларида, шу жумладан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида:
    • Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадиган субсидия ва компенсациялар миқдорини ҳисоблашда мактабгача таълим ташкилотига қатнаётган 3 ёш ва ундан катта ёшдаги (боқувчисини йўқотган аёлларнинг 2 ёш ва ундан катта ёшдаги), лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади;
    • ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаган ҳолда 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади. Бунда 3 ёшга тўлмаган болаларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилмайди (боқувчисини йўқотган аёлларнинг 2-3 ёшдаги фарзандлари бундан мустасно);
  • табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган, лекин иситишнинг бошқа турларидан, шу жумладан суюлтирилган газ ёки кўмир маҳсулотларидан фойдаланаётган давлат-хусусий шериклик асосидаги ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ҳам тўланади (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно).

 

Қарор билан белгиландики, тадбиркорлик субъектларига уларнинг хоҳишига кўра 2018-2019 йилларда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун берилган кредитлар бўйича имтиёзли давр муддатини 2023 йил 1 августга қадар узайтиришга рухсат этилади

 

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини ривожлантириш учун хорижий молия институтлари, шу жумладан Ислом тараққиёт банкидан 30 миллион АҚШ доллари, Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармасидан 20 миллион АҚШ доллари ҳамда ОПЕК халқаро ривожланиш жамғармасидан 20 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз маблағлари жалб қилиниши кутилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.07.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум