Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мактабнинг кузатув кенгашига кимлар киради

16.01.2019

Рус тилида ўқиш


Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3118, 11.01.2019 й.).

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 5.09.2018 йилдаги ПФ-5538-сон Фармонининг 4-бандига асосан 2018 йил 1 октябрдан бошлаб умумтаълим муассасаларининг васийлик кенгашлари тугатилди. Уларнинг ўрнини кузатув кенгашлари эгаллаши керак.

 

Қабул қилинган ҳужжатда белгиланишича, кузатув кенгашларини ташкил этиш нодавлат мактаблар учун тавсиявий хусусиятга эга, давлат мактабларида  эса – мажбурий.

 

Кузатув кенгаши 7 кишидан кам бўлмаган таркибда ота-оналар умумий йиғилиши томонидан 3 йил муддатга сайланади. Бунда кенгаш таркибига ота-оналар орасидан камида 2 нафар, битирувчилар орасидан 2 нафар ва нафақадаги педагоглар орасидан 1 нафар ҳамда ҳомийлар орасидан 2 нафар аъзо кириши керак. Кенгаш аъзолари тенг ҳуқуқли, 1  овозга эга бўлиб, очиқ овоз берадилар (ошкора).

 

Мактаб директори, унинг ўринбосарлари ва мазкур мансабдор шахсларнинг яқин қариндошларини кенгашга сайлаш тақиқланади.

 

Кенгашларнинг асосий вазифалари:

  • Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тавсия этилган номзодлардан таълим муассасаси раҳбарини сайлаш, шунингдек, белгиланган тартибда уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклифлар киритиш;
  • таълим муассасасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;
  • таълим муассасаси раҳбарининг муассаса фаолиятини такомиллаштириш, молиявий-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини вақти-вақти билан тинглаш;
  • таълим муассасаси раҳбарининг тақдимномаси бўйича йиллик молиявий режаларни, кўрсатилаётган пуллик хизматлар нархининг миқдорларини ва муассаса мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи миқдорини, шу жумладан аукциондаги бошланғич нархни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • ўқувчилар учун яратилган шароитлар устидан тизимли равишда мониторинг ўрнатиш;
  • ўқувчилар ва улар ота-оналарининг мурожаатларини кўриб чиқиш, таълим муассасасининг педагог ва раҳбар ходимлари фаолияти тўғрисида ижтимоий сўровларни ўтказиш;
  • таълим муассасасининг фаолиятини ташкил этишга тааллуқли бошқа масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш.

 

Кенгаш ҳар чоракда камида 1 марта йиғилади, унинг қарорлари эса баённома билан расмийлаштирилади. У 3 кун ичида халқ таълими органларига юборилиши керак. Бироқ, кенгашлар ўз фаолиятида директор томонидан ўз қонуний ваколатларини амалга оширишига аралашишга ҳақли эмас. Бундай фактларда халқ таълими органлари кенгашни тарқатиб юбориб, кейинчалик янги таркибни сайлашга ҳақли.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

  Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16