Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мамлакат ичида пахта сотишга монополия бекор қилинади

21.12.2017

 

Президентнинг 14.12.2017 йилдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Унинг матни ЎзАда жойлаштирилган.


2018 йил пахта хом ашёси ҳосилидан бошлаб эксперимент ўтказилади. Маҳаллий тўқимачилик саноати корхоналари тўғридан-тўғри фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан пахта хом ашёсини етиштиришга буюртма қилиш ва аванс бериш имконига эга бўлишади.

 

Шу тариқа, маҳаллий тўқимачилик корхоналари томонидан пахта толасини экспорт нархлари бўйича монопол етказиб берувчидан сотиб олиш тартиби бекор қилинади (илгари – фаолияти тугатилган «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК, унинг ҳуқуқий вориси ­– «Ўзпахтасаноат» АЖ).

 

Жорий этилаётган тизим бир қатор шартларни кўзда тутади:


1. харид қилинадиган пахта нави ва ҳажми, уни етказиб бериш муддатлари ҳамда тартиби фермер хўжалиги ва тўқимачилик саноати корхонаси ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади;


2. пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш пахта тозалаш корхонаси томонидан қайта ишлаш асосида ёхуд тўқимачилик корхонаси томонидан хусусий ёки ижарага олинган пахта тозалаш корхонасида амалга оширилади;

3. тўқимачилик саноати корхоналари фермер хўжаликларининг харажатларини (чигит, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, иш ҳақини тўлаш ва кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш харажатлари, бошқа сарф-харажатлар) тузилган шартнома қийматининг камида 60%ини аванс бериш йўли билан молиялаштиришни амалга оширади;


4. тўқимачилик саноати корхоналари томонидан харид қилинадиган пахта хом ашёси нархи фермер хўжаликларининг ҳақиқий харажатларини ва рентабеллигини таҳлил қилишдан келиб чиқиб, шартнома асосида белгиланади ва давлат эҳтиёжлари учун ўрнатилган нархлардан паст бўлмаслиги лозим;

 

Маълумот учун: харид нархлари ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади (масалан, 14.09.2017 йилдаги 723-сон ВМҚга қаранг). 2018 йилги пахта хом ашёси ҳосили учун давлат харид нархларини 15.01.2018 йилгача тасдиқлаш топширилган.

 

5. тўқимачилик саноати корхоналари олинган чигитни шартнома асосида ёғ-мой корхоналарига, қўшимча маҳсулотларни (линт, ўлик пахта) бошқа истеъмолчиларга реализация қилади. Яъни «Ўзпахтасаноат» АЖнинг мазкур соҳадаги монопол мавқеси ҳам бекор қилинди;    

 

6. тўқимачилик саноати корхоналари томонидан харид қилинган пахта хом ашёсидан фақатгина уни кейинчалик чуқур қайта ишлаш учун фойдаланилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум