Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мамлакатимизнинг ҳар бир минтақасида футбол академиялари очилади

17.03.2018

 

Президентнинг 16.03.2018 йилдаги «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда иловаларсиз эълон қилинган.


Ҳар бир минтақада – футбол академиялари


«Бунёдкор» стадиони пойтахтдаги барча бино ва иншоотлари мажмуаси билан бирга футбол бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини ташкил қилиш ҳамда спорт мусобақалари ва бошқа тадбирларни ўтказиш юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг (Ассоциация) асосий базаси этиб белгиланди.

 

Истиқболли ёш футболчиларни кейинчалик профессионал тарзда тайёрлаш ҳамда футбол бўйича миллий терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини яратиш мақсадида жойларда уларни танлаб олиш (селекция) ишларини амалга оширувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болалар ва ўсмирлар футбол академиялари, шунингдек, Ассоциация ҳузурида Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси ташкил қилинади.



БЎСМга ишга қабул қилинадиган футбол бўйича тренерлар номзодлари эндиликда Ассоциация билан мажбурий келишилади. Футбол бўйича тренер ва ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш вазифаси ҳам унинг зиммасига юклатилади (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Футбол бўйича тренер ва ҳакамларни тайёрлаш республика мактаби тугатилмоқда).



Ўзбекистон Футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда унинг филиаллари тугатилмоқда. Бўшаган маблағлар Ассоциацияга йўналтирилади.

 

Барча даражаларда, ҳатто маҳаллада ривожланиш

 

Фуқаролар йиғинининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссияси раҳбарлари вазифаси, тегишли моддий рағбатлантирган ҳолда, фуқаролар йиғинлари раислари ўринбосарлари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилар зиммасига юкланади.

 

 

Ушбу комиссиялар қуйидагиларни амалга ошириши белгиланган:

  • футбол ва бошқа спорт турларини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзига ўргатиш, маҳаллаларда истиқомат қилувчилар орасидан истиқболли ва иқтидорли болалар ва ёшларни танлаб олиш (селекция) ишларини ташкил этиш масалаларида туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, БЎСМ, болалар ва ўсмирлар футбол академиялари, спорт федерация (ассоциация)ларининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади;
  • маҳаллаларда футбол майдонлари ва бошқа спорт иншоотларини ободонлаштиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаларига кўмаклашади.

 

Қўқонда – янги стадион, Тошкент вилоятида ўқув-машғулот базаси қурилади

 

Ҳомийлик маблағлари ва Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобига Қўқон шаҳрида (Фарғона вилояти) замонавий футбол стадиони қурилади.

 

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Сижжак» дам олиш маскани (суд томонидан давлат даромадига ўтказилган) негизида эса Ассоциация ҳузурида футбол бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот базаси ташкил этилади.


Солиқ ва божхона имтиёзлари қўшимча мадад бўлади

Ассоциация, унинг ҳудудий бўлинмалари, «Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси» жамоат бирлашмаси (ПФЛ) ва профессионал футбол клублари (ПФК) 2022 йил охиригача қуйидагиларни тўлашдан озод қилинади:

  • барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар;
  • мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган, бироқ тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ футбол бўйича спорт объектларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган спорт асбоб-ускуналари, инвентарлари ва махсус профессионал спорт кийимлари, транспорт воситалари, шу жумладан махсус транспорт воситаларини олиб кирганлик учун божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари).

 

Мамлакатимизга жалб қилинадиган футбол бўйича хорижий мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинади.



Бундан ташқари, фойда солиғини ҳисоблашда юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси Ассоциация, унинг ҳудудий бўлинмалари, ПФЛ ва ПФКнинг фаолиятини молиялаштиришга йўналтириладиган ҳомийлик ва хайрия ёрдами шаклидаги маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 10%идан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади.



Футбол бўйича машғулот ва йиғинларни ўтказиш вақтида футболчилар ва бошқа мутахассислар (тренер, ҳакам, инструктор), шу жумладан хорижий мутахассисларнинг спорт озиқ-овқатлари билан овқатланишини, шунингдек, уларни мукофотлаш (рағбатлантириш)ни ташкил этишга сарфланадиган маблағлар жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳисобланмайди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16