8.01.2018 йилдаги ЎРҚ-457-сон “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва бир йил ўтгач кучга киради.
Илгари порталимизда ушбу қонун лойиҳасининг шарҳи эълон қилинган эди (материал билан танишиб чиқишни таклиф этамиз). Эълон қилинган ахборотда муҳим ўзгаришлар рўй бермаган.
Қабул қилинган Қонун ҳадли ҳужжат ҳисобланади. Бу қуйидагини билдиради. Махсус маъмурий тартиб-таомиллар алоҳида қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади: масалан, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунлар ва ҳоказо билан. “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун нормалари махсус қонунлар билан тартибга солинмаган қисмида қўлланилади.
Қонунда маъмурий тартиб-таомилларнинг асосий принциплари, маъмурий иш юритиш, маъмурий ҳужжатни қабул қилиш ва уни ижро этиш тартиби, шунингдек мазкур ҳужжатлар устидан шикоят қилиш таомиллари акс эттирилган.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов.