Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан мукофотлаш қандай амалга оширилади

11.11.2019

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамаси кўкрак нишони тўғрисидаги Низом, унинг тавсифи, шунингдек кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги гувоҳноманинг тавсифини тасдиқлади (30.10.2019 йилдаги 897-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони 2019 йил май ойида таъсис этилган. У маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасида фидокорона меҳнат қилган фуқароларга топширилади. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

 

Белгиланишича, кўкрак нишони билан тақдирлаш Мустақиллик байрами арафасида Республика Маънавият ва маърифат марказининг (кейинги ўринларда – Марказ) қарори асосида амалга оширилади. Тақдирлашга тақдим этиш, таклифларни ўрганиб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартиб-таомили ва муддатлари тасдиқланган схемада акс этган.

 

Биринчи босқичда тақдим этишда номзод ҳақида маълумотнома, сўнгги уч йил давомида у томонидан жамиятда маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасида у томондан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади. Бунда Марказнинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари ўз ташаббусига кўра Марказга қўшимча номзодларни тақдим этишлари мумкин.

 

Учинчи босқичда комиссия хулосасини чиқаришда қуйидагилар эътиборга олинади:

  • номзоднинг аҳоли ўртасида маънавий-маърифий ишларни юксалтиришга бағишланган оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари сони;
  • маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга қаратилган ижтимоий аҳамиятли видеороликларнинг тайёрланганлиги;
  • жамиятда маънавий-маърифий ишлар ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришни тарғиб қилиш бўйича турли инновацион самарали усулларнинг ишлаб чиқилганлиги.

 

Кўкрак нишони Марказ раҳбари ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади (5-босқич). Тақдирланганлар рўйхати Марказнинг расмий сайтида ва бошқа ОАВ эълон қилинади.

 

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга Марказнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида пул мукофоти тўланади.

 

Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2019 йилдан кучга кирди.


Анвар Иркаходжаев.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16