Марказий банк Бошқарувининг қарорлари билан қуйидаги ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди:
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Марказий банк айрим низомларга ўзгартиришлар киритди
Марказий банк айрим низомларга ўзгартиришлар киритди
12.12.2016

Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1648-5, 2016 йил 6 декабрь);
Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1509-2, 2016 йил 6 декабрь).
Умуман олганда, кўрсатилган Низомлар қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Хусусан, аниқлаштирилишича, агар аризачи янги ташкил этилган юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжалиги ҳисобланса, у банкка бухгалтерия балансини, 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномаларини, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этмайди.
Ҳужжатлар давлат тилида қабул қилинган ва 2016 йил 12 декабрда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатларнинг матни билан, улар билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 24 февраль№ 08
- Маҳалла йили – 2026 йилга мўлжалланган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2026 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Фойда солиғини тўлаш ва ҳисоботини тақдим этиш қандай амалга оширилади
- Ҳисоблагич йўқ бўлса…


