Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Собиқ давлат мулки эгаларига низолашиш тақиқланади - buxgalter.uz да ўқингСизда ҳисобот жўнатишда техник носозлик бўлганлигини қандай исботлаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб фойда солиғи бўйича боқимондага тушмаслик мумкин - buxgalter.uz да ўқингКамайиш томонга тузатилган солиқ бўйича ҳисоб-китоб қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтернинг телефон рақами ўзгарса, солиқ органини қандай хабардор қилиш лозим - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактурада қайси сана асосий бўлади - buxgalter.uz да ўқингШахсий кабинетдаги тугмалар қаерга “ғойиб” бўлади - buxgalter.uz да ўқингСиз Humo терминалидан фойдаланяпсизми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари тасдиқланди - buxgalter.uz да ўқинг

Машина-трактор парклари эксперимент иштирокчисига айланади

30.05.2018

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 30.05.2018 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар беради ЎзА.

 

2018 йилнинг 1 октябрига қадар “Автосаноат Агротехсервис” МЧЖ ва “Ўзагросервис” АЖ машина-трактор парклари тизимини оптималлаштиришни амалга ошириш  режалаштирилаётир. Бу таомил қандай бўлиши Ҳукумат қарори чиққандан кейин аниқ бўлади, у икки ой муддатда ишлаб чиқилади.

 

2018 йил 1 июлдан бошлаб “Ўзагросервис” АЖ “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ташкилий тузилмасидан чиқади ва Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини, енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси таркибига киради.

 

2018 йил 1 ноябрдан бошлаб қуйидагилар орқали машина-трактор паркларини бошқаришнинг энг самарали шаклини танлаш бўйича эксперимент  (кейинги ўринларда – эксперимент) ўтказиш бошланади:

  • “Ўзагросервис” АЖнинг 26 та машина-трактор паркини тадбиркорлик субъектларига сотиш;
  • “Ўзагросервис” АЖнинг 3 та машина-трактор паркини давлат унитар корхоналарига (кейинги ўринларда – “Туман МТП” ДУК) айлантириш.

 

Экспериментда иштирок этувчи ташкилотларга қуйидагиларни таъминлаш тавсия этилди:

  • машина-трактор парклари томонидан кўрсатиладиган механизация ва сервис хизматлари рўйхатини кенгайтириш, жумладан, юк ва енгил автотранспорт воситаларига ҳамда техниканинг бошқа турларига сервис хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш;
  • машина-трактор парклари фаолиятига инвесторларни, жумладан, уларга хоналар, бино ва иншоотларни ижарага бериш ҳамда машина-трактор парки ҳудудида биргаликда тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш йўли билан жалб қилиш;
  • тегишли машина-трактор паркларининг жиҳозларини модернизация қилиш, шунингдек, механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган жиҳозларнинг янги замонавий турларини сотиб олиш.

Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 1 январга қадар ўтказилган эксперимент натижалари бўйича машина-трактор паркларини бошқаришни ташкил этишнинг энг самарали шаклини қўллаш бўйича асосланган таклиф ишлаб чиқади.

 

2018 йил 1 июлдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқин орада танишиш мумкин.

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_