Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Майнинг-пул фаолияти учун қоидалар тасдиқланди

26.03.2024

Рус тилида ўқиш

Истиқболли лойиҳалар Миллий агентлигининг “Майнинг-пул фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (20.03.2024 й. АВ рўйхат рақами 3507-сон).

 

Маълумот учун: майнинг-пул – майнинг жараёнини таъминлаш мақсадида ҳисоблаш қувватларини бирлаштирувчи электрон платформани тақдим этувчи ташкилот.

 

Майнинг-пулнинг электрон платформасида қуйидагиларни амалга ошириш тақиқланади:

  • майнингни амалга ошириш жараёнида топилган крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) бошқа крипто-активларга айирбошлаш бўйича операциялар;
  • майнинг-пул иштирокчиларининг крипто-активларини сақлаш;
  • муқаддам муомалага киритилган крипто-активларни майнинг-пул ва майнинг-пул иштирокчиларининг крипто-ҳамёнларига ўтказиш;
  • аноним крипто-активлар майнинги ва бошқа операцияларни амалага ошириш.

 

Майнинг-пул иштирокчиларнинг майнингни амалга оширишда топилган крипто-активларини (шу жумладан уларнинг номидан) крипто-активлар билан бошқа операцияларни амалга ошириш мақсадида ишлатишга ҳақли эмас.

 

Майнинг-пул қуйидагилар билан шартнома тузишга ҳақли эмас:

  • Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган жисмоний шахслар;
  • 18 ёшга тўлмаган шахслар;
  • мажбурий идентификациядан ўтмаган миллий ва хорижий майнерлар;
  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётганлар рўйхатига киритилган шахслар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.03.2024 йилдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев