Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Медиаторлар қандай ва қаерда ўқитилади

05.02.2019

Рус тилида ўқиш

«Кейс-стади», низоли жараёнларнинг имитацияси, «ақлий ҳужум» – адлия вазирининг буйруғи (31.01.2019 йилда 3134-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган Медиаторларни тайёрлаш дастурига ана шундай таълим шакллари киритилган. 

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 январдан «Медиация тўғрисида»ги Қонун кучга кирди. У низо тарафлари томонидан медиаторни жалб этиш йўли билан фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабатлари, оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, якка меҳнат низоларини ҳал этиш тартибини белгилайди.

 

Медиаторнинг фаолияти профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин. Профессионал асосдаги медиатор фаолиятини махсус ўқув курсидан ўтган, Профессионал медиаторлар реестрига киритилган шахс амалга ошириши мумкин.

 

Таълим тасдиқланган Медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича амалга оширилади. Унинг мақсади – медиацияни қўллашни ўргатиш, музокаралар олиб бориш технологияси, стресс ҳолати ва келишмовчиликларни бошқариш ҳақида таянч билимлар бериш, низоларни ҳал қилиш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш.

 

Ўқув курсларини Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази (бундан кейин – Марказ) ташкил этади. Уларда таълим олиш кундузги шаклда, шартнома асосида, 1 ойдан кам бўлмаган муддат давомида амалга оширилади. Таълим олишни хоҳловчилар у ерга ариза билан мурожаат қилишлари лозим.

 

Ўқув жараёни 15 кишидан иборат академик гуруҳларда, «Медиация. Таянч курс» ва «Медиацияни қўллаш хусусиятлари» ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади (жадвалга қаранг). 

 

Ўқув модуллари

«Медиация. Таянч курс» дастури

«Медиацияни қўллаш хусусиятлари» дастури

Ўзбекистонда сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар. Қонун ҳужжатларини амалиётда қўллаш масалалари

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда медиация

 

Медиация ишини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари. Медиаторлар фаолиятининг асосий йўналишлари ва усуллари

Якка меҳнат ҳуқуқий муносабатларда медиация

Халқаро-ҳуқуқий стандартлар ва инсон ҳуқуқлари

Оилавий-ҳуқуқий муносабатларда медиация

Медиатор касб этикаси ва психология

 

Тингловчилар таянч курсни тўлиқ, «махсус» дастур бўйича эса учта модулдан камида биттасини ўзлаштиришлари шарт.

 

Ўқув жараёни маърузалар, семинарлар, амалий машғулотлар шаклида ўтказилади. Низоли жараёнларнинг имитацияси, сайёр машғулотлар, «кейс-стади», жамоада ишлаш («ақлий ҳужум» интерфаол услубини қўллаган ҳолда) ва бошқа таълим шакллари қўлланилади.

 

Якуний имтиҳон қуйидагиларни икки хил йўл билан баҳолашни ўз ичига олади:

  • назарий билимлар – оғзаки ёки ёзма шаклда имтиҳон олиш йўли билан;
  • амалий кўникмалар – медиация жараёнлари имитацияси натижалари бўйича.

 

Курслар тингловчиларини Марказдаги тегишли соҳаларнинг мутахассислари орасидан тасдиқланадиган уч нафар кишидан иборат комиссия 100 баллик тизим бўйича баҳолайди.

 

Тингловчи имтиҳон натижалари бўйича максимал баллнинг 56%идан кам бўлмаган балл тўпласа, курсларни ўзлаштирган ҳисобланади. Битирувчига «махсус» дастур бўйича ўзлаштирган модуллар ва ихтисослик кўрсатилган, белгиланган шаклдаги сертификат берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум