Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони таъсис этилди

18.07.2017

Президент 14.07.2017 йилда тегишли қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг расмий сайтида хабар берилади.

 

«Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимиз, шунингдек, ишламасдан, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаб, жамиятимизда ҳурмат қозонган оналар тақдирланади.

 

Кўкрак нишони 3 даражага эга бўлиб, қуйидагилар тақдирланади:

 

I даражали – камида 35 йиллик меҳнат стажига эга шахслар (бир йўла тўланадиган пул мукофоти – 4 ЭКИҲ);

 

II даражали – камида 30 йиллик меҳнат стажига эга шахслар (бир йўла тўланадиган пул мукофоти – 3 ЭКИҲ);

 

III даражали – камида 25 йиллик меҳнат стажига эга шахслар,  шунингдек, жамиятда ҳурмат қозонган ишламайдиган оналар.

 

I даражали кўкрак нишони юқори даражали ҳисобланади. II ёки III даражали кўкрак нишони билан тақдирланганлар кейинчалик унинг юқори даражалари билан босқичма-босқич мукофотланиши мумкин. Бир даражадаги кўкрак нишони такроран берилмайди.

 

Тақдирлаш Нуроний» жамғармасининг Васийлик кенгаши қарори асосида амалга оширилади. У «Наврўз» байрами арафасида тантанали вазиятда топширилади.

 

Тақдирланганлар тиббий хизматдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади. Нишон билан бир қаторда гувоҳнома ҳам берилади. Тақдирланганлар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойлар эшикларига мис қотишмасидан тайёрланган белги ўрнатилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16