Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТТХни ҳисобга олган ҳолда ТМЗ таннархини ҳисоблаш усуллари «Янги технологиялар» ДУК қайта ташкил этилгандан сўнг ЭРИ учун тўлов реквизитлари ўзгардими Айланма амалга оширилган санани нотўғри белгилаш қандай оқибатларга олиб келади Айланма амалга оширилган санани нотўғри белгилаш қандай оқибатларга олиб келади Айланма амалга оширилган санани нотўғри белгилаш қандай оқибатларга олиб келади

Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимига халқаро стандартлар жорий этилмоқда

23.07.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2025 йилдаги 454-сон қарори билан Меҳнат хавфсизлигини бошқариш тизими тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

 

Президентнинг 04.10.2024 йилдаги ПҚ-347-сонли "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорида Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда ишлаб чиқариш муҳити тўғрисидаги 155-сонли Конвенцияси (Женева, 1981 йил 22 июнь) қоидаларини миллий қонунчиликка жорий (имплементация) қилиш вазифаси белгиланган.

 

Ҳужжат билан Меҳнат хавфсизлигини бошқариш тизими тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди, у қуйидагиларни назарда тутади:

  • ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини режалаштириш, ташкил этиш, фаолият кўрсатиш, юритиш ва такомиллаштириш тартиби;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажариш самарадорлигини баҳолаш, касбий (меҳнат) хавфларни бошқариш ва уларни аниқлаш.

 

Меҳнат хавфсизлигини бошқариш тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва меҳнат гигиенаси бўйича ўқитиш;
  • ишларни хавфсиз бажариш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш;
  • иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш;
  • хавфли омилларни аниқлаш, касбий хавфларни баҳолаш ва бошқариш;
  • ходимларнинг соғлиғи ҳолатини назорат қилиш;
  • ходимларни якка тартибдаги ва (ёки) жамоавий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
  • меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга имтиёзлар ва компенсациялар бериш;
  • иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;
  • ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш;
  • касб касалликлари профилактикаси;
  • пудратчи ташкилотлар томонидан ишларнинг хавфсиз бажарилишини назорат қилиш.

 

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги тизимининг ички аудити иш берувчининг қарорига кўра меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (муҳандиси) томонидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.07.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-10-24
  • USD:12129.33 (+0.00) сум
  • EUR:14061.53 (+0.00) сум
  • RUB:149.17 (+0.00) сум