Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Менежмент тизимларининг мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати қисқартирилди

24.02.2020

Рус тилида ўқиш

 

Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди (қаранг: рўйхат рақами 2754-2, 19.02.2020 й.). Улар уч ой ўтгач кучга киради.

 

Тузатишларнинг моҳияти қуйидагича:

 

биринчидан, аниқлаштирилишича, сертификатлаштиришга ариза электрон шаклда берилган тақдирда менежмент тизимларини сертификатлаштириш органи (МТСО) у олингани тўғрисида ариза берувчини шу куннинг ўзида хабардор қилади;

 

иккинчидан, сертификатлаштириш учун аризага сифат бўйича қўлланма фақат  мавжуд бўлганда илова қилинади;

 

учинчидан, қуйидагиларнинг муддатлари қисқартирилди:

  • мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати - Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 5 йилдан 3 йилгача;
  • ҳужжатлар тўпламларини МТСОда сақлаш (сертификатлаштиришга аризалар, ҳисоботлар, менежмент тизимлари аудити режалари, МТСО раҳбарларининг қарорлари ва мувофиқлик сертификатларининг нусхалари) - 6 йилдан 4 йилгача.

 

тўртинчидан, мувофиқлик сертификатининг амал қилиши мувофиқлик сертификатини берган МТСО ва “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тўхтатиб турилиши мумкин бўлган энг кўп муддат 6 ойни (ҳозир – 10 кун) ташкил этади. Қуйидагилар ҳам бунга асос бўлиши мумкин:

  • ташкилот инспекция назоратини амалга оширишдан бош тортганда ёки уни талаб этиладиган муддатда ўтказшпга рухсат бермаганда;
  • ташкилот ихтиёрий равишда сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақида ариза билан мурожаат қилганда.

 

Мувофиқлик сертификати расмийлаштириладиган бланка шакли ҳам янгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2020 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.