Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида “Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили” Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. Унинг қатор қоидалари экспортни рағбатлантиришга қаратилган.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт қилишга рухсат берилади
Мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт қилишга рухсат берилади
23.01.2017

Экспортёрларни валюта тушумини мажбурий сотишни бекор қилишдан ташқари бошқа янги нормалар ҳам қувонтиради.
Демак, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилувчи корхоналар учун кўзда тутилган имтиёзлар ушбу жараёнда иштирок этадиган савдо-воситачи ташкилотлар учун ҳам татбиқ қилинади. Бундан ташқари, барча хўжалик юритувчи субъектларга мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри шартномалар асосида экспорт қилиш ҳуқуқи тақдим этилади.
Экспорт қилиниши тақиқланган айрим товарларни (нон ва гўшт маҳсулотлари, тирик мол ва паррандалар) махсус рухсатномалар асосида экспорт қилиш тизими яратилади. Шунингдек, аввал истеъмолда бўлган машиналар, ускуналар ва техникани экспорт қилиш тартиби соддалаштирилади ва аниқлаштирилади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Самир Латипов,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
2026, 7 июль№ 27
- Болалар нафақасини олиш шартлари, рассомнинг иш стажи, ҳужжатларни расмийлаштиришда пенсия жамғармасининг ёрдами ҳақида…
- Ходимни вақтинча бошқа ишга қандай ўтказиш керак
- Экспорт нархининг бозор баҳосига мувофиқлигини аниқлаш
- Янги Тошкентда «Буюк ипак йўли» мажмуаси барпо этилади
- Ким ва қандай шартларда соддалаштирилган 6 фозлик ҚҚСга ўтиши мумкин




