Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтиладиҲисоб сиёсатида назарда тутилмаган ҚҚСни ҳисобга олиш усулини қандай қўллаш мумкин2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқландиЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун даромад олинган санани қандай аниқлаш керак

МҲХСга ўқиётган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди

15.10.2021

Рус тилида ўқиш

Молия вазирининг буйруғи билан уларни тугатгандан кейин молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхати тасдиқланди (рўйхат рақами 3325, 13.10.2021 й.).

 

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 38-сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Маълумот учун! Вақтинчалик низомга мувофиқ, ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари қуйидаги тоифадаги шахслар учун қоплаб берилади:

  • олий таълим муассасаларининг "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" фанлари бўйича педагог кадрлари;
  • олий таълим муассасаларининг талабалари;
  • олий таълим муассасаларининг битирувчилари (олий таълим муассасасини тугатгандан сўнг олти ой давомида);
  • давлат органлари ходимлари.

 

Қуйидагилар тасдиқланган Рўйхатга киритилди:

1. Association of Chartered Certified Accountants (ACCA) қуйидаги фанлар ёки курслар доирасида:

  • Financial Reporting (FR);
  • Diploma of International Financial Reporting (DipIFR);
  • Audit and Assurance (AA).

2. Certified Institute of Management Accountants (CIMA) қуйидаги фанлар ёки курслар доирасида:

  • Financial Reporting and Taxation (F1).

3. Institute of Chartered Accountants in England and Wales (ICAEW)  Associated Chartered Accountant (ACA) сертификатлари бўйича қуйидаги фанлар ёки курслар бўйича:

  • Audit and Assurance,
  • Financial Accounting and Reporting.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2021-12-03
  • USD:10760.27 (+0.00) сум
  • EUR:12186.01 (+0.00) сум
  • RUB:145.55 (+0.00) сум