Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
26 мартдаги йиғилиш якунлари: ЖШДС ҳисоботи бўйича қайси таклифлар Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинди ва қайсилари рад этилди17-29 апрель – ACCA барча ахборот тизимларининг қайта ишга туширилиши: талабалар унинг бошланишидан олдин нималарга улгуришлари керакТМЗ қолдиқлари бўйича «Хабарнома»: нима учун умумий овқатланиш «назоратга олинди» ва нима қилиш керакИмпорт операциялари қандай амалга оширилиши керак

Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда

23.01.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 03.01.2025 йилдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1 сон Қарор имзоланди.

 

Барча туман (шаҳар) сектор раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига 2025 йилда криминоген вазият оғир маҳаллалар бириктирилади.

 

Шунингдек, вилоятлар марказлари ва криминоген вазият оғир туман (шаҳар)лар маҳаллаларида хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари профилактика кичик инспектори лавозими киритилмоқда ва унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилмоқда:

  • меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар, мактаб битирувчилари ҳамда талабалар билан ижтимоий профилактика чоралари доирасида манзилли ишларни амалга ошириш;
  • маҳаллалар ҳудудида содир этиладиган айрим турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича баённомалар тузиш.

 

Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари таркибида қуйидаги тузилмалар ташкил этилмоқдаи

  • меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш вазифасини амалга оширувчи миграцион профилактика бўлинмалари;
  • маҳалла профилактика инспекторлари томонидан аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланган шахсларни махсус қабулхоналарга олиб бориш вазифасини амалга оширувчи туманлараро маъмурий конвой гуруҳлари.

 

Енгил тан жароҳати, майда безорилик, оилавий (маиший) зўравонлик, гиёҳвандлик воситалари ва алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний муомаласи билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар рўйхатдан ўтган вақтнинг ўзида ҳуқуқбузар (жабрланувчи)ларга нисбатан автоматик тарзда «E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизимида ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш бўйича хулоса шакллантирилади ва ижрога қаратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.01.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.