 Президентнинг 10.11.2008 йилдаги “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4051-сон Фармонига ўзгартиришлар киритилди (7.08.2018 йилдаги ПФ-5504-сон Фармонга қаранг).
Президентнинг 10.11.2008 йилдаги “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4051-сон Фармонига ўзгартиришлар киритилди (7.08.2018 йилдаги ПФ-5504-сон Фармонга қаранг).
Тузатишлар Микрокредитбанк томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматлар шартлари, жумладан улар бўйича энг юқори фоиз ставкаларига дахл қилди (қуйидаги жадвалга қаранг).
| Молиявий хизмат тури | Илгариги шартлар (8.08.2018 йилгача) | Янгиланган шартлар (8.08.2018 йилдан бошлаб) | 
| тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли микрокредитлар | муддати –18 ойгача 
 | кичик тадбиркорлик субъектларига, ш.ж. имтиёзли фоиз ставкалари бўйича Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан белгиланадиган молиявий ресурслар доирасида берилади | 
| фоиз ставкаси – йиллик 3% | ||
| фаолиятни кенгайтириш ва айланма маблағларни тўлдириш учун микрокредитлар | олувчилар – кичик бизнес субъектлари 
 | олувчилар – кичик тадбиркорлик субъектлари (ш.ж. микрофирмалар ва кичик корхоналар), деҳқон ва фермер хўжаликлари | 
| муддати –24 ойгача | муддати –24 ойгача | |
| суммаси –500 ЭКИҲгача 
 | суммаси –1 000 ЭКИҲгача 
 | |
| фоиз ставкаси – Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 50%и | фоиз ставкаси «Микрокредитбанк» АТБнинг сиёсатига биноан белгиланади | |
| имтиёзли микролизинг бўйича хизматлар | олувчилар – кичик бизнес субъектлари | олувчилар – кичик тадбиркорлик субъектлари | 
| муддати – 3 йилгача | муддати – 3 йилгача | |
| суммаси –2000 ЭКИҲгача | суммаси –2000 ЭКИҲгача | |
| фоиз ставкаси – йиллик 5% | фоиз ставкаси «Микрокредитбанк» АТБнинг сиёсатига биноан белгиланади | |
| мақсади – кўрсатилмаган | мақсади – технологик жиҳозлар ва техника сотиб олиш | 
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.08.2018 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.
 
 
 






 
                    