Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Микромолия хизматлари бозори кенгайтирилади

14.11.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 10.11.2023 йилдаги «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-364-сон қарори қабул қилинди.


Ҳужжат билан микромолиялаш бозори ҳажмини камида 5 баробарга ошириш ва микромолиявий хизматлар билан 1 млндан ортиқ тадбиркорлик субъектларини қамраб олишга қаратилган 2024-2026 йилларда микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш дастурини амалга ошириш назарда тутилган.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб:

  • микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади;
  • нобанк кредит ташкилотлари АЖ ёки МЧЖ шаклида ташкил этилади;
  • микромолия ташкилотларига (ММТ) норезидентлардан хорижий валютада қарз маблағларини жалб қилиш ҳамда юридик шахсларга хорижий валютада молиявий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади;
  • жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан – акциядорлардан устав фондига киритилган ҳисса суммасининг ёки уларнинг эгалигидаги акциялар номинал қийматининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда қарз маблағларини жалб этишга рухсат берилади;
  • ММТ тегишли лицензия олган ҳолда тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади;
  • жисмоний ва юридик шахслар томонидан нобанк кредит ташкилотининг устав капиталидаги улушга эгалик қилиш учун Марказий банк дастлабки рухсатномасини олиш талаби қонунчиликда белгиланган 10 фоизлик улушни 20 фоизга ошириш орқали юмшатилади. Бунда, олинаётган улуш миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача бўлганда Марказий банкни хабардор қилиш тартиби жорий этилади;
  • ММТга тижорат банкларидан кредит ресурслари жалб этилганда ёки тадбиркорлик субъектларига микромолия ташкилотларидан микрокредит олинганда «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ кафиллигини бериш имконияти яратилади;
  • тижорат банкларига ММТга кредит ажратишда уларнинг кўрсатилган микромолиявий хизматлари бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини гаровга олиш ҳуқуқи берилади.

 

Шунингдек, базавий банк хизматларини кўрсатувчи микромолия банклари ташкил этилади ҳамда ММТни микромолия банкларига трансформация қилиш механизми яратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум