Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Микромолия ташкилотлари активларининг мезонлари белгиланди

16.01.2023

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг “Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди (11.01.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3412).

 

Ҳужжатга мувофиқ, микромолия ташкилотлари ўз активларини тўғри таснифлашлари ҳамда уларга активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захира яратишлари шарт.

 

Микромолия ташкилотининг активлари сифати қуйидагича таснифланади:

  • асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорлик бўлмаганда ёки уларни қайтариш 30 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда – “стандарт”;
    • асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш 31 кун ва ундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда – “субстандарт”;
    • асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш 91 кун ва ундан ортиқ, лекин 180 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда – “шубҳали”;
    • асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш 181 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилганда – “умидсиз”.

 

Юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) ва (ёки) қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар қуйидагича таснифланади:

  •  охирги бир йил давомида микромолия ташкилотига даромад келтирмаган инвестиция – “субстандарт”;
    • охирги икки йил давомида микромолия ташкилотига даромад келтирмаган инвестиция – “шубҳали”;
    •  охирги уч йил давомида микромолия ташкилотига даромад келтирмаган инвестиция – “умидсиз”.

 

Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, инвестициялар даромад келтирган ҳисобланади:

  •  микромолия ташкилотига дивиденд ёки фоиз кўринишида даромад келтирганда;
  •  микромолия ташкилоти томонидан қилинган инвестицияни қайта баҳолаш натижасида ижобий фарқ юзага келганда;
  • фонд биржасида котировкаси ошганда;
  •  микромолия ташкилоти устав фондига (устав капиталига) инвестиция киритган юридик шахснинг молиявий ҳисоботига кўра ҳисобот даврини фойда билан якунлаганда.

 

Микромолия ташкилоти активлари:

  • “субстандарт” деб таснифланганда 25 %;
  • “шубҳали” деб таснифланганда 50%;
  •  “умидсиз” деб таснифланганда 100% миқдорда микромолия ташкилоти харажати ҳисобидан захира шакллантириши лозим.

 

 “Стандарт” деб таснифланган активлар бўйича захира яратиш талаб қилинмайди.

 

Шунингдек ҳужжатда микрокредит ташкилотлар ва ломбардлар томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим этиш, уларда ички аудит хизматини ташкил этиш, ломбардлар томонидан микроқарз расмийлаштириш ва бериш тартибини белгилайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.04.2023 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16