Президент “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясини Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Миллий авиакомпания Президентнинг юксак эътирофига сазовор бўлди
Миллий авиакомпания Президентнинг юксак эътирофига сазовор бўлди
31.01.2017

“Мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, соҳани модернизация қилишда эришилган ютуқлар, илғор технологияларни жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва сифатли ҳаво транспорти хизматини кўрсатиш борасида дунёда муносиб ўрин эгаллаганлиги ва халқаро миқёсда эътирофга сазовор бўлаётганлиги, миллий авиакомпаниямизнинг жамиятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тутган ўрнини эътиборга олиб ҳамда ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлансин”, – дейилади ҳужжатда.
Бундан ташқари, яна бир “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг 25 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармон билан компаниянинг 2 нафар ходими Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими унвонига сазовор бўлди, 18 нафари эса “Фидокорона хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари ва “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир Латипов,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг

- Ўзбекистонни барқарор ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳақида
- Шахсий кабинетингизда «бегоналар»…
- Жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш учун янги лимитлар
- Солиқ резидентлиги сертификатига қандай талаблар қўйилади
- Умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон харид қилиш далолатномасини қандай расмийлаштиради