Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Миллий гвардия институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилади

26.04.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 15.04.2021 йилдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5077-сон қарор имзоланди. 

 

Ҳужжат мамлакатимизнинг тинчлиги ва осойишталигига бўлган ҳар қандай таҳдидларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини илғор халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Қуролли Кучларнинг кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида қабул қилинган.

 

Ҳужжатга мувофиқ Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети этиб (кейинги ўринларда – Университет) қайта ташкил этилади.

 

Университет базавий олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди. У қуйидаги соҳалар учун малакали кадрларни мақсадли тайёрлашни амалга оширади:

  • ИИВ ва Миллий гвардия учун – жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасининг тегишинча жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш йўналишларида;
  • Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун – ҳарбий дипломатия, юриспруденция ва иқтисодиёт ҳамда муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳасида;
  • ўз қўриқлаш тузилмаларига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун – қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасининг барча йўналишларида.

 

Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятни самарали ташкил этишга қодир бўлган малакали мутахассисларни тегишли ихтисослик ва ҳуқуқшунослик йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш ҳамда уларни жанговар ва жисмоний тайёргарликдан ўтказиш орқали мақсадли тайёрлаш;
  • Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун кадрларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали тизимини жорий этиш, уларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда ватанпарварлик ва юксак одоб-ахлоқ сифатларини камол топтириш орқали чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлаш;
  • ўқув жараёнини ўқитишнинг замонавий шакл ва услублари, педагогик ва ахборот технологияларини қўллаган ҳолда назария ва амалиёт узвийлигини таъминлаш орқали ташкил этиш;
  • олий малакали илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг энг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотларни, шу жумладан маҳаллий ва халқаро грантларни жалб этган ҳолда, ўтказиш;
  • ўқув жараёнига хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг малакали мутахассисларини жалб этиш, шунингдек қўшма илмий тадқиқотларни ўтказиш ва педагогик тажриба алмашиш соҳасида доимий халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

 

Университетда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб профессионал кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилади. Бакалавриатда талабалар таълимнинг кундузги ва сиртқи шаклларида таҳсил олишлари мумкин бўлади.

 

Магистратурада ўқитиш жараёни бир йиллик ўқиш муддати билан амалий фаолиятга йўналтирилган ҳолда ташкил этилади.

 

Сиртқи таълим шакли камида 3 йиллик ҳарбий хизмат (хизмат) стажига эга бўлган Миллий гвардиянинг амалдаги ҳарбий хизматчилари (ходимлари) учун назарда тутилади. Унда ўқиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун 4 йилни, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун тўлов-контракт асосида 3 йилни ташкил этади.

 

Университетга ўқишга қабул қилиш танлов асосида, Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили белгиланадиган квоталар доирасида амалга оширилиб, таълим олувчиларга ўрнатилган тартибда стипендия (пул таъминоти) тўланади ва моддий таъминот белгиланади.

 

Шунингдек Университетнинг Васийлик кенгаши ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.



Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16