Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Минтақаларда 2019 йилдан коммунал тўловлар бўйича маълумотномаларсиз нотариал расмийлаштириш бошланади

16.04.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 йилдаги «Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 106-сон қарорига қўшимчалар киритилди (ВМнинг 6.04.2018 йилдаги 269-сон қарори билан).

 

Эслатиб ўтамиз, идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини нотариал тасдиқлаш Тошкент шаҳрида 2017 йил 1 июлдан бошлаб амалга оширилмоқда, бутун республика бўйича эса жорий йил 1 июлдан бошланади.

 

Пойтахтимизда солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарз мавжудлиги автоматик равишда текширилмоқда. Яъни аризачи тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотномалар тақдим этмайди. Ушбу ахборотни нотариусларнинг ўзи электрон тизим орқали оладилар.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан республиканинг қолган минтақаларида нотариуслар томонидан аризачининг коммунал қарзлари ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда олинишини жорий этиш муддатлари белгиланди:

  • электр таъминоти ва газ таъминоти бўйича – 2019 йил 1 январдан;
  • иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариш хизматлари бўйича – 2021 йил 1 январдан.  

 

Айни шу пайтдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда тегишли идора ва ташкилотлардан қарздорлик бўйича ахборот юборилиши таъминланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 6.04.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16