Президентнинг 13.03.2017 йилдаги ПҚ–2827-сон қарори билан «Навоий — Конимех — Мискин темир йўл линияси қурилиши» инвестиция лойиҳасининг параметрлари оптималлаштирилди. Натижада қурилаётган Навоий — Конимех — Мискин темир йўл трассаси йўналиши Бухоро — Мискин йўналишига ўзгартирилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Мискинга поездлар Бухородан боради
Мискинга поездлар Бухородан боради
22.03.2017
Ҳужжатда таъкидланишича, бу амалга оширилаётган лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини ягона транспорт йўналишига бирлаштирувчи туристик йўналишларни шакллантириш асосида Хоразм минтақаси ва Хиванинг туристик салоҳиятидан амалий фойдаланиш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларининг транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилгани таъкидланган.
«Бухоро — Мискин темир йўл қурилиши» лойиҳасини темир йўл қурилишининг янгиланган техник-иқтисодий асосини, трассада вужудга келадиган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда 2017 йил 1 июлгача Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлашга киритиш белгиланган.
Шу билан бирга 2017 йил 1 сентябргача темир йўл линияси қурилишини истисно тариқасида лойиҳалаштириш, ишчи ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан биргаликда амалга оширишга рухсат этилган.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга доир материаллар:
- Пересадки при путешествии на дальние расстояния станут удобнее
- Упрощена сертификация машин туристского класса
- Интуристам разрешили селиться в домах на колесах
- Поп-Наманган-Андижон темир йўл линияси 5 йилда электрлаштирилади
- Кўприклардан фойдаланиш учун масъуллар белгиланди
- 55 видов лицензий и разрешительных документов планируют отменить
Янги сонларда ўқинг
- Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича янги дастур
- «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Солиқ солиш мақсадларида мулкий даромадлар
- Материалларни устав фондига ҳисса сифатида бериш қандай ҳисобга олинади
- Текин олинган номоддий активларни ҳисобга олиш тартиби