Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Моҳир алоқачи» кўкрак нишони ва «Ўз касбининг устаси» белгиси таъсис этилди

02.12.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2022 йилдаги 681-сон қарори билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ишловчи фуқароларни рағбатлантириш мақсадида «Моҳир алоқачи» кўкрак нишони ва «Ўз касбининг устаси» белгиси таъсис этилди.

 

«Моҳир алоқачи» кўкрак нишони билан ахборот  технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган ҳамда ушбу соҳада камида 15 йил меҳнат стажига эга бўлган фуқаролар тақдирланади.

 

«Ўз касбининг устаси» белгиси билан ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида фаолият кўрсатаётган муҳандис, электромонтёр, кабелчи, почтачи, антенначи-мачтачи, оператор каби оммавий касб эгалари соҳани ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланади.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги ташкилотлар «Моҳир алоқачи» кўкрак нишони ва «Ўз касбининг устаси» белгиси билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелга қадар вазирликка тақдим этадилар.

 

Улар ҳар йили 7 май – алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами арафасида топширилади. Тақдирланганларга БҲМнинг 4,5 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.11.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16