Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Монополистлар маҳсулотининг биржа савдоси: алоҳида харидор ва тўғридан-тўғри шартномалар бўлганда

24.01.2018

 

Президентнинг 17.01.2018 йилдаги «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан монополист корхоналарнинг айрим турдаги маҳсулотларини реализация қилиш тартиби аниқлаштирилди. ЎзА унинг иловаларсиз матнини жойлаштирди

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 14.11.2017 йилдаги ПҚ–3386-сон қарори билан белгиланганидек, 1.01.2018 йилдан бошлаб монополист корхоналарнинг 27 турдаги маҳсулоти фақат биржа савдоси орқали бозор тамойиллари асосида сотилади. Батафсил – бу ерда.

 

Қабул қилинган ҳужжат 14.11.2017 йилдаги ПҚ–3386-сон қарор билан белгиланган қоидаларни бирмунча ўзгартирди. Хусусан, кўрсатилган маҳсулот қачон тўғридан-тўғри шартномалар бўйича реализация қилиниши мумкин бўладиган ҳолатлар, шунингдек харидорларга алоҳида талаблар белгиланди. Энди 14 турдаги маҳсулот учун қуйидаги тартиб белгиланди (жадвалга қаранг):

 

Товарнинг номи

Биржа орқали / тўғридан-тўғри шартномалар бўйича

Харидорга талаблар

1

Экстракцион бензин

Фақат биржа орқали

Туман (шаҳар) ҳокимлиги хулосасига мувофиқ тасдиқланган уларни кейинчалик қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларига эга.

2

Мис катоди 

3

Мис катанкаси 

4

Иккиламчи алюминий 

5

Металл рух 

6

Чорва озуқаси учун буғдой 

7

Техник чигит

Ушбу уруғликни ишлаб чиқариш жойида жойлашган «Ўзпахтаёғ» АЖнинг ёғ-мой корхоналари (рўйхат бўйича). 

8

Пахта толаси

Биржа орқали

Уни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган маҳаллий тўқимачилик корхоналари. 

Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича

(истисно тариқасида, бошқа ҳолларда – биржа орқали)

«Давлат белгиси» ДИЧБ, «Ўзпахтасаноат» АЖ, Ўзбекистон кўрлар жамияти корхоналари, ИИВ ЖИЭББ муассасалари (технологик эҳтиёж ва мавжуд ишлаб чиқариш қуввати доирасида). 

9

Автомобиль бензини

Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича

(истисно тариқасида, бошқа ҳолларда – биржа орқали)

 

Бюджет ташкилотлари ва автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари. 

10

Дизель ёнилғиси

Бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари (давлат буюртмаси бўйича пахта хом ашёси ва ғалла етиштириб берувчи), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ, маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш бўйича давлат корхоналари. 

11

Кўмир

Бюджет ташкилотлари, аҳоли ва «Ўзбекэнерго» АЖ корхоналари. 

12

Пахта ёғи:

 

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мўлжалланган

Туман (шаҳар) ҳокимликларининг таклифлари асосида 10%дан ортиқ бўлмаган миқдордаги чакана устамани ўз ичига олган белгиланган нарх бўйича кейинчалик тақсимлаш учун Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган улгуржи ва чакана корхоналар. 

давлат стратегик захирасини шакллантириш учун

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси. 

13

Пахта чигити шелухаси

Биржа устамаси ва ҳажмларни тақсимлаш тартиби сақланган ҳолда биржа орқали 

Белгиланмаган.

14

Пахта чигити шроти

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум