Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

МТРК янги асбоб-ускуналар билан қўшимча жиҳозланади

13.07.2017

 

Президентнинг 27.06.2017 йилдаги ПҚ-3098-сон “Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон миллий   телерадиокомпаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан қўшимча жиҳозлаш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 октябрдаги 340-сонли қарори билан рақамли эшиттиришга ўтиш учун МТРКни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китоб тасдиқланган. У зарур ускуна ва дастурий таъминотга (марказий аппаратни, янгиликлар ва виртуал студияларни комплекс архивлаш) техник талабларни назарда тутади.

 

Ҳужжат умумий миқдори 4 млн 500 минг евро бўлган қўшимча ускуналар: пресс-марказ учун студия ва гибрид кўчма телевизион станциясини кўзда тутади.

 

 Етказиб бериш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш “BFE Studio und Medien Systeme Gmbh” немис компанияси томонидан амалга оширилади. Бутун ишлар комплекси 1.01.2018 йилгача топширилиши керак.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум