Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қандай қарз ТСОЯЭАТда умидсиз деб эътироф этилади“Асосий” ходим қабул қилиниши муносабати билан ўриндошни ишдан бўшатиш мумкинмиbuxgalter.uz да янги:“Тушумлар бўйича ҳисобот”даги янги опция “салбий” ЭҲФ муаммосини ҳал қиладими?

Муқобил энергия манбалари бўйича лойиҳа инвестори белгиланди

03.11.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 31.10.2020 йилаги “Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 667-сон қарорни қабул қилди.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда инвестор ўртасида 2019 йилда Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция битими имзоланган.

 

Бугунги кунда инвестор ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан воз кечмоқда. Шу муносабат билан “Nur Navoi Solar” масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда - Лойиҳа компанияси) инвестор мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари татбиқ этилди.

 

Молия вазирлигига  Жаҳон банки ва “Natixis” банки шартномаси доирасида Ўзбекистонга мақбул шаклдаги ЖБ ва “Natixis” банки харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш топширилди.

 

Лойиҳа компанияси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаи фойдаланганлик учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) истисно тариқасида озод қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Мирёқуб Ҳайдаров.