Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мурожаатлар бўлимида кимларнинг ишлашига рухсат берилади

18.05.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 7.05.2018 йилдаги 341-сон қарори билан Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида намунавий низом тасдиқланган.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг кузида «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири кучга кирди. Шарҳи – бу ерда.  

 

Намунавий низомнинг аввалги таҳрири ўз кучини йўқотди. Бироқ мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари ўзгармай қолди, шу боис асосий таомилни такрор эслатишга ҳожат йўқ. Бунда янгиликлар анчагина, шу сабабли энг муҳимларини кўриб чиқамиз.  


1. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги янги боб киритилди. Мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланилаётганда жисмоний шахснинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига, шунингдек юридик шахсларнинг мулк шакли, жойлашган ери (почта манзили), ташкилий-ҳуқуқий шаклларига ва бошқа ҳолатларига қараб камситишга йўл қўйилмаслиги жорий этилди.

 

Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ёки ҳимоя қилиш мақсадида давлат органларига, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига мурожаат этганлиги, шунингдек мурожаатларда ўз фикрини билдирганлиги ва танқид қилганлиги муносабати билан таъқиб этиш ман этилади

 

2. Алоҳида бобда мурожаатларни видеоконференцалоқа воситасида қабул қилиш назарда тутилган. Улар олдиндан тасдиқланган мурожаатларни қабул қилиш жадвали орқали берилади. Бунинг учун мурожаат этувчи видеоконференцалоқа ўрнатилган тегишли давлат органи, ташкилотига белгиланган шаклдаги талабнома йўллайди. Ариза электрон шаклда берилиши мумкин. Вакиллар орқали берилган талабномага уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган бўлиши керак.

 

Видеоконференцалоқа орқали келиб тушган талабнома келиб тушган пайтидан бошлаб 1 иш кунидан кечикмай мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаси томонидан рўйхатга олинади ва давлат органи, ташкилотининг раҳбарига киритилади. У талабномани кўриб чиқиб, видеоконференцалоқа орқали кўриб чиқиш ёки кўриб чиқишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарор, видеоконференцалоқа орқали мурожаатни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида давлат органи, ташкилоти муаллифни огоҳлантиради.  

 

Видеоконференцалоқа орқали келиб тушган мурожаатлар оғзаки мурожаат сифатида умумбелгиланган тартибда қайд этилади, рўйхатга олинади ва кўриб чиқилади.

 

3. Шахсий қабуллар билан бир қаторда оммавий қабуллар ўтказилади (фуқаролар билан ташкилотлар вакилларининг оммавий учрашувларида мурожаатлар қабул қилинади). Оммавий қабуллар вақтида тушган ва жойида ҳал этилган оғзаки мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди. Бунда мурожаат қилувчининг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, мурожаатнинг қисқача мазмуни ва уни кўриб чиқиш натижаси оммавий қабул баённомасида кўрсатилади.  


Жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг сайёр шахсий қабуллари, шунингдек оммавий қабуллар, зарур бўлган ҳолларда, қабул қилиш жадвалларидан ташқари ўтказилиши мумкин. Оммавий қабул ҳовлиларга (квартираларга), бошқа жойларга бирма-бир кириб чиқиш орқали ҳам ўтказилиши мумкин.  

 

Давлат органлари ва ташкилотларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш учун алоҳида хона ажратилади. Шахсий қабул давомида давлат органи, ташкилоти раҳбарининг қарорига кўра ва мурожаат этувчига бу ҳақда хабар берган ҳолда махсус техника воситалари (аудио- ва видеоёзув, фотосуратга олиш) қўлланилиши мумкин.

 

4. Аниқ қайд этилишича, давлат органлари, ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахслари:

  • қонунга хилоф ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) бартараф этиш юзасидан дарҳол чора-тадбирлар кўриши, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабаблар ва шароитларни ўз аколатлари доирасида аниқлаши;
  • жисмоний шахс, унинг вакили, уларнинг оила аъзолари, юридик шахс, унинг вакили ва юридик шахс вакилининг оила аъзолари уларнинг мурожаатлари сабабли таъқиб этилишини бартараф этиши;
  • агар мурожаат этувчига унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилиши натижасида моддий зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилиш чораларини кўриши шарт.


5. Илгари қонунга хилоф қарорлар қабул қилган давлат органлари, ташкилотлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан мурожаатнинг қаноатлантирилиши мурожаат этувчига қуйидагиларни суд тартибида ундириш ҳуқуқини беради: 

  • ариза ёки шикоят бериш ва кўриб чиқиш билан боғлиқ зарар;
  • тегишли давлат органлари, ташкилотлари ёки уларнинг мансабдор шахслари талабига кўра мурожаатни кўриб чиқиш учун жойларга бориш муносабати билан қилинган харажатлар;
  • ана шу вақт ичида йўқотилган иш ҳақи.

 

Суд тартибида маънавий зиён ҳам компенсация қилиниши мумкин. Етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш айбдор шахснинг ўзидан регресс тартибида ундириб олиниши мумкин.

 

6. Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинманинг ходимларига қуйидаги талаблар қўйилган:

  • ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлиш;
  • камида 3 йиллик иш стажи бўлиши;
  • уларнинг ходими бўлган давлат органи, ташкилоти бўлинмаларининг фаолияти, функцияларига оид мажбуриятлари тўғрисида хабардор бўлиш;
  • юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлиш;
  • киришимлилик;
  • замонавий АКТни қўллашни билиш.

 

Ушбу ходимлар илтифотли, қатъиятли, эътиборли бўлиши керак, мурожаат қилувчиларга нисбатан хушмуомала, вазмин ва эътиборли, шахснинг шаънини камситмаслиги, унга нисбатан меҳрибон бўлиши шарт.

 

Улар ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида ташқи кўриниши бўйича давлат органи, ташкилотига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишга кўмаклашиши, умумий қабул қилинган иш тартибига риоя этиши, вазмин ва интизомли бўлиши керак.

 

Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларнинг 3 йилда камида 1 марта ўқиши ва малака ошириши ташкиллаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


  

Зумрад Ниязметова,

адвокат.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16