Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Наманган вилоятида «Ахсикент» археологик мажмуаси яратилади

23.10.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2017 йилдаги 831-сон қарори билан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида Ахсикент археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди.

 

Мажмуа ҳудудида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкалини ўрнатилади, турли тарихий-маърифий тадбирлар ўтказиладиган меъморий ансамбль ташкил этилади.

 

Мажмуани саклаш, унинг иш фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида "Ахсикент" археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

 

Мажмуани ташкил этиш, қайта тиклаш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ва унинг фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш билан Наманган вилояти ҳокимлигида тузилган махсус жамгарма шуғулланади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 17.10.2017 йилда кучга кирди. 


 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Сардор Жумашов,

бизнинг эксперт-юрист. 

 

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум