Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

НҲҲ лойиҳалари: ходимларнинг ўртача йиллик сонини қандай аниқлаш мумкин?

14.12.2016

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тўғрисидаги Низом лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада кўрсатилишича, ходимларнинг ўртача йиллик сонига меҳнат шартномалари (контрактлари) тузилган барча ходимлар, шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишларни бажарган, уларга Солиқ кодекснинг 143-моддасига  кўра тўловлар ҳисобланадиган шахслар (яъни, тадбиркорлик субъекти билан ишларни бажариш ва (ёки) хизматлар кўрсатиш бўйича тегишли шартномаларни тузган, уларга тўловлар ҳисобланадиган жисмоний шахслар) киритилади.

 

Тадбиркорлик субъекти ходимларининг ўртача йиллик сонини ҳисоблаб чиқариш учун алоҳида тартибда қуйидагилар ўртача йил учун ҳисобланади ва қўшилади:

  • мазкур тадбиркорлик субъектида меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлган (юритиладиган) ҳодимларнинг сони;
  • ташқи ўриндошлар сони;
  • фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишларни бажарган ходимлар сони.

 

I. Мазкур тадбиркорлик субъектида меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлган (юритиладиган) ходимларнинг сони ўртача ой учун ва ўртача йил учун аниқланади.

 

Ўртача ойлик сони ойнинг ҳар бир календарь куни учун ходимлар сонини, жумладан дам олиш ва байрам (иш куни ҳисобланмайдиган) кунларини ҳам ҳисобга олган ҳолда қўшиш, яъни 1 дан 30 (31) санага қадар (февраль ойи учун 28 (29) санага қадар) ва ҳосил бўлган суммани календарь кунлари сонига бўлиш йўли билан аниқланади.

 

Агар тадбиркорлик субъекти томонидан  тўлиқ бўлмаган ойда ишланган бўлса (масалан, корхона янгидан ташкил этилган бўлса ёки мавсумий ишлаб чиқариш тусига эга бўлса ва ҳ.к.), меҳнат дафтарчаси бўлган ходимларнинг ўртача ой учун сони ушбу ходимлар сони йиғиндисини тадбиркорлик субъектининг тегишли ойда барча иш кунларига (иш кунлари ҳисобланмайдиган кунларни ҳам қўшиб ҳисобланганда) бўлиш йўли билан аниқланади.

 

Ўртача йиллик сони ҳисобот йилининг барча ойлари учун ўртача ойлик кўрсаткичларини қўшиш ва ҳосил бўлган суммани 12 га бўлиш йўли билан аниқланади.

 

Агар тадбиркорлик субъекти томонидан тўлиқ бўлмаган йилда ишланса (масалан, корхона йил мобайнида ташкил этилган бўлса ёки мавсумий иш тусига эга бўлса ва ҳоказо), у тадбиркорлик субъекти томонидан ишланган барча ойлар учун ходимларнинг ўртача сонини қўшиш ва ҳосил бўлган суммани 12 га бўлиш йўли билан аниқланади.

 

II. Ташқи ўриндошларнинг йил учун ўртача сони ташқи ўриндошларнинг ҳисобот йилидаги барча ишлаган ойлари учун ўртача ойлик сони йиғиндисини аниқлаш ва ҳосил бўлган суммани 12га бўлиш йўли билан ҳисобланади. Шу билан бирга ташқи ўриндошларнинг ўртача ойлик сони меҳнат шартномасида кўрсатилган иш вақти давомийлигига мутаносиб равишда ҳисобланади.

 

III. Фуқаролиқ-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишларни бажарган ходимларнинг ўртача йиллик сони ҳисобот йилидаги барча ишлаган ойлари учун ўртача ойлик сони йиғиндисини аниқлаш ва ҳосил бўлган суммани 12га бўлиш йўли билан ҳисобланади.

 

Бундай ходимлар тегишли шартноманинг амал қилиш муддати мобайнида ҳар бир календарь куни учун яхлит бирлик сифатида ҳисобга олинади.

 

Ташкилот билан меҳнат шартномасига эга бўлган ва у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома имзолаган ходимлар эса асосий лавозими бўйича бир маротаба ҳисобга олинади.

 

Тадбиркорлик субъекти ходимларининг ўртача йиллик сонини ҳисоблашда ҳосил бўлган ўртача йиллик сон қийматини кўпайиш томонга бутун бирликкача яхлитлаш керак.

 

Тадбиркорлик субъектлари (тижорат ташкилотлари) асосий фаолият турини (йиллик ҳажмдаги энг кўп оборот), ходимларнинг ўртача йиллик сонини мустақил равишда ҳисоблайди ва қонунчилик ҳужжатларига назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ҳамда ҳуқуқларни қўллаш учун ташкилот турини белгилайди.

 

Ходимларни ҳисобни юритиш, ходимларнинг ўртача йиллик сонини ва асосий фаолият турини ҳисоблаб чиқаришнинг тўғрилиги учун тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари жавобгар бўлади.

 

Лойиҳада ходимларнинг ўртача йиллик сонини ҳисоблашнинг шартли намуналари келтирилган.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин. 


 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум