Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш Тизими Порталида (ҚҲТБТ) ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Таклиф қилинаётган тузатишларнинг мақсади – амалдаги норматив ҳужжатларни Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисида низомга (13.07.2016 йилдаги 233-сон; 15.10.2016 йилдан эътиборан кучга киради) мувофиқ келтиришдир.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- НҲҲ лойиҳалари: кўчма савдо – фақат НКМ ва терминал билан
НҲҲ лойиҳалари: кўчма савдо – фақат НКМ ва терминал билан
03.08.2016

Кўчма савдони амалга оширишнинг мажбурий шартлари жумласига:
- харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш;
- банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали мавжудлиги киради.
Қуйидаги ҳужжатлар кўрсатилган талаблар билан тўлдирилади:
- Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом1 (19-банди);
- Ўзбекистон Республикасида чакана савдо Қоидалари2 (21-банди);
- Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини берган ҳолда фаолият амалга ошириладиган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби3 (1,4,5,17,20,26,28,33-бандлари).
Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег ЗАМАНОВ
Мавзу бўйича материаллар:
Кўчма савдога рухсатномани қандай олиш мумкин
Фуд-трэк қайси қонунлар бўйича бораяпти
1 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган.
2 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган.
3 Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низомга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарори билан тасдиқланган).
Янги сонларда ўқинг

- Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
- Чет эллик ходим учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими?
- «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Хизмат кўрсатиш соҳаси учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қандай қўллаш керак
- 2025 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

- Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
- Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- ЯММТ тизимидаги хатолар қандай тузатилади (йўриқнома)
- Прокурорлар, солиқчилар ва ИИВ ходимлари секторлар фаолияти билан шуғулланмайди
- Видеокамералар кимлар ҳисобидан ўрнатилиши керак?