Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

НҲҲ қандай ишлаб чиқилиши керак?

18.01.2017

Адлия вазирининг 10.01.2017 йилдаги 2352-6-сон  буйруғи билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун концепциясида нима бўлиши керак

 

Энди қонун концепциясини ишлаб чиқишда унда қуйидаги мажбурий таркибий қисм акс этиши даркор:

 

  • ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предмети, яъни қонун лойиҳасининг мазмуни, у эришишга йўналтирилган асосий вазифалар ва мақсадлар, у тартибга солиши керак бўлган ижтимоий муносабатлар очиб берилади, шунингдек унинг амал қилиши татбиқ этиладиган қўллаш соҳаси, ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг ваколатлари (ҳуқуқлари ва мажбуриятлари) баён қилинади. 
  • тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мазкур соҳада амалда бўлган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили илова қилинган ҳолдаги умумий тавсифи ва ҳолатига берилган баҳо;

 

Бу ерда хусусан қуйидагилар кўрсатилади:

 

  • тегишли соҳада ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;

 

  • қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва зиддиятлар, эскирган, амалда ўз аҳамиятини йўқотган, самарасиз ёхуд амалга ошириш механизмига эга бўлмаган қоидаларнинг мавжудлиги;

 

  • ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мавжуд камчиликларини бартараф этишнинг оқилона ва энг самарали усуллари;

 

  • халқаро ҳуқуқнинг умумий эътироф этилган принциплари ва нормалари, шунингдек хорижий мамлакатларда ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тажрибаси;

 

  • статистика, жамиятшунослик, сиёсатшунослик, шунингдек бошқа илмий тадқиқотлар ўтказиш натижалари;

 

  • бўлажак қонунни амалга ошириш учун қабул қилиниши зарур бўлган қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати;

 

  • қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш заруриятининг асосларида қонунни қабул қилиш зарурлигидан далолат берувчи далиллар баён қилинади. Улар аниқ, асосланган бўлиши ва муаммонинг амалдаги қонун ҳужжатларининг такомиллашмаганлиги билан сабаб-оқибат алоқаси белгиланиши керак. Шунингдек қонун лойиҳаси тегишли бўлган қонун ҳужжатлари тармоғи, у амалга оширишга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари қоидалари, шунингдек ҳуқуқий тизим учун унинг аҳамияти кўрсатилади.

 

  • қонун лойиҳасининг асосий қоидаларида - бўлажак қонунда белгиланадиган қоидалар, қисқа мазмуни билан биргаликда унинг намунавий тузилмаси, имконият бўлганда бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар ва моддалар баён қилинади.

 

  • бўлажак қонуннинг социал-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари тахмини тахмин қилинаётган оқибатлар ва уни амалга оширишнинг кутилаётган пировард натижалари тавсифини ўз ичига олади. Бунда бўлажак қонун амалга оширилишининг нафақат ижобий, балки бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатлари ҳисобга олиниши керак. Бўлажак қонуннинг ҳуқуқий оқибатларини прогнозлаштиришда, зарурият бўлганда, унинг ижро этилишини таъминлайдиган маъмурий-ҳуқуқий, суд-ҳуқуқий механизмлар ҳам ҳисобга олинади.

 

Ишлаб чиқувчи концепцияда бошқа зарур маълумотларни ҳам кўрсатиши мумкин, шундан сўнг ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан тасдиқланганидан кейин қонун лойиҳасининг бевосита матни тайёрланади.

 

Зарурият бўлганда, концепция юқори турувчи органлар билан олдиндан келишилиши мумкин.

 

Лойиҳалар муҳокама қилинади

 

Лойиҳа манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан келишилгунига қадар жамоатчилик ва (ёки) мутахассислар муҳокамасига киритилиши мумкин.

 

Лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамаси семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказиш, лойиҳалар матнларини ва уларга таҳлилий материалларни органнинг расмий веб-сайтида жойлаштириш йўли билан, шунингдек бошқа усуллар билан манфаатдор давлат органлари, илмий, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар, экспертлар иштирокида ўтказилади.

 

Лойиҳанинг мутахассислар муҳокамаси тегишли тармоқларнинг мутахассислари иштирокида ўтказилади.

 

Лойиҳанинг ўтказилган жамоатчилик ва (ёки) мутахассислар муҳокамаси ва унинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар тушунтириш хатида акс эттирилиши лозим.

 

Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсир кўрсатувчи лойиҳалар уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини муҳокама қилиш ва баҳолаш учун Интерактив давлат хизматлари ягона порталида ҳам жойлаштирилиши лозим.

 

Муҳокама давомида билдирилган таклифлар ва эътирозлар асосий ижрочи ёки ишчи гуруҳ (комиссия) томонидан кўриб чиқилиши лозим. Ҳисобга олинмаган таклифлар ва эътирозлар бўйича тегишли тушунтиришлар берган ҳолда маълумотнома тузилади.

 

Хронология ҳақида  маълумот илова қилинади

 

Киритилган тузатишларга кўра лойиҳанинг ишлаб чиқилиши ва келишилиши хронологияси ҳақида маълумотда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

  • лойиҳанинг тури;
  • лойиҳанинг номи;
  • лойиҳани киритиш учун асос (асослар);
  • лойиҳани ишлаб чиқувчининг номланиши;
  • лойиҳа келишилган сана, вазирлик ва идоранинг номланиши, унинг раҳбарининг Ф.И.О. ва мансаби, келишиш натижалари, лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритилган санани акс эттирувчи жадвал.

 

Хронология ҳақида маълумот ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег ЗАМАНОВ,  
экспертимиз.

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум