Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТТХни ҳисобга олган ҳолда ТМЗ таннархини ҳисоблаш усуллари «Янги технологиялар» ДУК қайта ташкил этилгандан сўнг ЭРИ учун тўлов реквизитлари ўзгардими Айланма амалга оширилган санани нотўғри белгилаш қандай оқибатларга олиб келади

Нима учун ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилишади

10.12.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.2021 йилдаги 727-сон қарори билан Халқаро ташувчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни қайта тиклаш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга асосан ташувчи Давлат божхона қўмитаси қарорига мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида қуйидаги ҳолларда Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:

а) Конвенция талабларининг бузилганлиги муносабати билан божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятини бажармаслик;

б) қуйидагиларда ифодаланадиган Конвенция талабларининг бир неча марта бузилиши ва (ёки) Ўзбекистон божхона қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилмаслик:

  • Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларнинг ноқонуний олиб ўтиш;
  • божхона назоратидаги товарларни етказиб бериш жойига етказиб бермаслик ёки божхона органлари рухсатисиз товарларни бошқа шахсларга бериб юбориш ёки уларни йўқотиш;
  • Ўзбекистон божхона ҳудудидан чиқариб юборилишига рухсат берилган товарларни ишлатилиши ва (ёки) уларга эгалик қилиш;
  • Божхона кодексида белгиланган муддатларда халқаро ташувдаги транспорт воситаларини республика божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетмаслик.

 

Ташувчини ҳуқуқдан маҳрум қилиш бўйича қарор ҳудудий божхона бошқармалари киритган таклифлар асосида ДБҚ томонидан қабул қилинади ва Халқаро йўлларда ташиш Ижроия кенгаши ва Кафолат уюшмаси манзилларига юборилади

 

Кафолат уюшмаси - ХЙТ конвенцияси ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига кўра ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи шахсларга кафиллиги тан олинган уюшма (Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси - ХАТУ).

 

Шунингдек, Низомда Ўзбекистон ҳудудида Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш шартлари ва тартиби келтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.03.2022 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.


.

Валюталар курси

2025-10-23
  • USD:12101.29 (+0.00) сум
  • EUR:14031.45 (+0.00) сум
  • RUB:148.01 (+0.00) сум