Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2852, 2016 йил 26 декабрь) билан нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шакллари янгиланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- ННТ ҳисоботларни янги шакл бўйича топширади
ННТ ҳисоботларни янги шакл бўйича топширади
09.01.2017

Эслатиб ўтамиз, ННТ қуйидаги ҳисобот шаклларини топширади:
- Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида ҳисобот;
- Нодавлат нотижорат ташкилоти ҳудудий бўлинмасининг фаолияти тўғрисида ҳисобот;
Эндиликда ҳисоботларда ННТ томонидан чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан олинган мол-мулклар ва улардан фойдаланилиши бўйича маълумотлар, шунингдек ННТ ходимлари (аъзолари, вакиллари)нинг чет мамлакатларга хизмат сафарлари, ННТ фаолияти билан боғлиқ ташрифлари юзасидан маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак.
Аниқлаштирилишича, ҳисобот ННТ раҳбари ва ҳисобот тузувчи томонидан имзоланади ва ННТ муҳри билан тасдиқланади.
Ҳисобот шаклларига бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.
Белгиланишича, ННТ ҳисоботларни (шу жумладан, амалдаги шакллар бўйича) ўз танловига кўра электрон кўринишда (электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда) тегишли адлия органининг расмий сайти орқали тақдим этиши мумкин.
Ҳисобот шакллари давлат тилида тасдиқланган ва 2017 йил 1 мартда кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.
Янги сонларда ўқинг

- 1 майдан нималар ўзгаради
- Ўзбекистонда хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини тугатиш нима учун мураккаблашмоқда
- Яна хабардор қилиш тартиб-таомили ҳақида
- Янги қоидалар бўйича фойдаланилмаётган мол-мулк объектлари қандай аниқланади
- «Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керак

- Агросаноат соҳасида қатор ҳужжатлар тўплами тасдиқланди
- «Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи нима?
- Маҳаллий корхоналар мутахассисларининг хорижда малака оширишини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
- «Оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак чораларини кўрсатишга доир тартиб-таомилларни такомиллаштириш тўғрисида»