Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ННТлар ўртасида энг яхши социал лойиҳа танлови қандай ўтказилади

27.02.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2018 йилдаги 135-сон қарори билан Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар – давлат топшириғига кўра социал ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳалар. Улар танлов якунларига кўра давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари (бундан кейин – ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида шартномалар тузиш орқали амалга оширилади.

 

Эътибор беринг! Танловда барча ННТлар иштирок этишлари мумкин, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотлар бундан мустасно. 

 

Давлат ижтимоий буюртмаси қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

  • таълим, илм-фан, маданият, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида муайян натижага эришиш;
  • аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
  • атроф муҳитни муҳофаза қилиш;
  • ёшлар сиёсати ва болалар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
  • аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини, болалар ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш;
  • аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш;
  • тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш.

 

Энг яхши социал лойиҳа танлови ўтказилиши ҳақидаги ахборот у ўтказилишидан 30 кун олдин электрон ОАВда, шунингдек буюртмачилар – давлат бошқаруви органларининг расмий сайтларида жойлаштирилади.

 

Танловда иштирок этиш хоҳишини билдирганлар давлат бошқаруви органи жамоатчилик кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • белгиланган шаклдаги танловда иштирок этиш ҳақида ариза;
  • давлат ижтимоий буюртмасини бажаришнинг батафсил таснифи;
  • ННТ давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
  • қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида солиқ органининг маълумотномаси;
  • махсус рухсатнома (лицензия) нусхаси, агар давлат ижтимоий буюртмаси доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун улар талаб этилса.   

 

Танлов ғолиблари давлат бошқаруви органи жамоатчилик кенгаши томонидан тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва уларни махсус балл қўйиш методикаси бўйича баҳолаш натижаларига кўра аниқланади.

 

Бунда қуйидаги кўрсаткичлар баҳолаш мезонлари ҳисобланади:

  • буюртмачи томонидан қўйилган мақсадларга эришишнинг йўналтирилганлиги;
  • тақдим қилинган лойиҳанинг самарадорлиги;
  • лойиҳани амалга оширишда халқ билан мулоқот даражасини кучайтириши;
  • лойиҳанинг аниқ ва батафсил ёритилганлиги;
  • харажат ажратилаётган маблағлардан ошиб кетмаслиги;
  • танлов иштирокчисининг қобилияти.

 

Буюртмачи ғолиб деб топилган ташкилот билан лойиҳани амалга ошириш шартномасини тузади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 23.02.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.


 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16