Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходима болани парваришлаш таътилидан чиққанидан сўнг яна декретга кетса, ўртача иш ҳақини қандай ҳисоблаш мумкинАйланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китобида жами даромадни ҳисобга олиш тартибиҚандай ҳолларда иқтисодий судга соддалаштирилган тартибда даъво аризаси бериш мумкин – Buxgalter Pro

Нобанк ташкилотларининг молиявий ҳисоботига ўзгартиришлар киритилди

03.11.2020

Рус тилида ўқиш

Марказий банк томонидан «Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботлар ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарор қабул қилинди (рўйхат рақами 2994-2, 26.10.2020 й.).

 

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги қонунларга ҳамда Марказий банк Бошқарувининг «Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ қўшимчалар киритилди.

 

Тасдиқланган молиявий ҳисобот шакллари энди барча нобанк ташкилотлар – микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани молиялаштириш ташкилотлари учун бирхиллаштирилди.  

 

Иловаларда қуйидаги шакллар келтирилган:

  • Баланс ҳисоботи;
  • Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
  • Капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот;
  • Берилган кредитлар ва кўрсатилган микролизинг хизматлари тўғрисидаги маълумот.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.10.2020 йилдан кучга кирди. 


Лола Абдуазимова.



.

Валюталар курси

2025-05-02
  • USD:12900.00 (+0.00) сум
  • EUR:14595.06 (+0.00) сум
  • RUB:157.32 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17