Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТЭФЖМС полислари нархи қандай ўзгаради Ўзбекистондаги компаниялар юридик манзилини қандай ўзгартириши мумкин 2025 йил июль ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак – Buxgalter Pro Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради Вакиллик харажатлари қандай ҳисобга олинади Вакиллик харажатлари қандай ҳисобга олинади

Нодавлат Қўқон университети ташкил этилди

21.08.2019

Рус тилида ўқиш

Унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2019 йилдаги 683-сон қарорида белгиланган.

 

Университет хусусий таълим хизматлари кўрсатади ва ўз фаолиятини шу (2019/2020) ўқув йилидан бошлайди.

 

Талабалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида ўқитилади. Бунда ОТМ ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг иқтидорли фарзандлари орасидан танлов асосида бепул  10 нафардан кам бўлмаган абитуриентларни ўқишга қабул қилиши шарт. Битирувчилар республикада олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом оладилар.

 

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда ўзининг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда ўқув юрти томонидан белгиланади. Қабул қилиш тартиби ва қоидалари ҳам университет томонидан ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, унга янги йўналишлар ва мутахассисликларни очиш ҳуқуқи берилди.

 

Университет Туркистон кўчаси, 28-а уй манзилида жойлашган Қўқон сервис ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг биносида жойлаштирилади. Коллеж ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига берилаётган биноларда ўқув жараёнини давом эттирадилар.

 

2022 йил 1 августга қадар ОТМ барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.08.2019 йилдан кучга кирди. 

 

 Ленара Хикматова.