Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Ногиронлиги бўлган болаларнинг оналарига иш стажи бўлмаганда – ижтимоий нафақа

21.01.2019

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 17.01.2019 йилдаги «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги Фармонида шу ҳақда сўз борган. Ҳужжат ЎзА сайтида жойлаштирилган.  

 

Хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий қўллаб-қувватланишини кучайтириш, одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш – бир қатор аниқ чоралар назарда тутилган Давлат дастури–2019 йўналишларидан бири. Ногиронлиги бўлган болаларни тарбияловчи аёлларга давлат томонидан ижтимоий кўмак бериш ҳам улар орасидан жой олган.

 

Чунончи, 2019 йил 1 мартдан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга, улар пенсия ёшига тўлгандан сўнг, агар уларда пенсия тайинлаш учун зарур стаж мавжуд бўлмаса, ижтимоий нафақа тўланади. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда унинг миқдори ва тўлаш тартибини назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, ногиронлиги бўлган болаларнинг оналари умумбелгиланган пенсия ёши 5 йилга камайтирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга. Яъни улар 50 ёшдан пенсияга чиқишлари мумкин. Бироқ бунинг учун қуйидаги шартларга риоя этишлари зарур:

  • ногирон болани 8 ёшга тўлгунига қадар тарбиялашлари;
  • камида 20 йиллик иш стажига эга бўлишлари.

 

Умумий тартибга кўра, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажи бўлмаганда қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ойлик нафақа тўланади (1.11.2018 йилдан – 243 300 сўм). Бироқ у аёл 60 ёшга тўлганда тайинланади.

 

 

Ленара Хикматова.