Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ногиронлиги бўлган шахслар ўқитилади ва иш билан таъминланади

23.12.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 21.12.2021 йилдаги қарори билан ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар  қабул қилинди.

 

Хусусан, 2022 йил 1 мартга қадар ҳар бир ҳудудда биттадан давлат хизматлари марказида ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга мос келувчи лавозимларда (оператор, консультант, инспектор ва бошқалар) ишлаши учун қулай шароитларни яратган ҳолда меҳнат фаолиятини олиб боришини таъминлаш бўйича тажриба-синов лойиҳаси жорий қилинади. 2022 йил 1 сентябрга қадар тажриба-синов лойиҳаси натижаларига кўра мазкур амалиёт барча давлат хизматлари марказларида жорий қилинади.

 

2022 йил 1 февралдан бошлаб:

  • барча ҳудудлардаги касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича ҳар чоракда қисқа муддатли курслар ташкил этилади;
  • “Ишга марҳамат” мономарказларида ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар, хорижий тил, компьютер саводхонлиги ва компьютерда дастурлаш асослари бўйича доимий равишда ўқув курслари ташкил этилади.

 

2022 йил 1 июлдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи ННТларига БҲМнинг 200 баравари миқдорида қуйидаги тадбирларни молиялаштириш шартларини назарда тутувчи ижтимоий буюртма маблағларини ажратиш тизими жорий этилади:

  • ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган касблар ва уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб ушбу шахсларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича давлат ёки нодавлат таълим ташкилотларига йўналтириш;
  • ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ҳамда улар учун иш ўринларини мослаштирган иш берувчилар томонидан мавжуд имтиёзлардан фойдаланиш даражасини ошириш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларни тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб қилиш ҳамда улар учун ижтимоий таъминотга оид ахборот ва маслаҳат бериш ҳамда уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш.

 

Шунингдек, 2022 йилдан бошлаб:

а) ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича амалдаги тартиблар асосида ажратиладиган грант миқдори камида 2 бараварга оширилади;

б) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан қўл меҳнати билан тайёрланган маҳсулотларнинг кўргазма савдолари мунтазам равишда ташкил қилинади;

в) ногиронлиги бўлган шахслар орасида қуйидаги номинациялар бўйича республика танловлари ўтказиб борилади:

  • “Энг яхши ижтимоий лойиҳа”;
  • “Энг яхши тадбиркор”;
  • “Энг яхши талаба”;
  • “Энг яхши спортчи”;
  • “Энг яхши китобхон”;
  • “Энг яхши иш берувчи”.

 

Танлов натижалари ҳар йили 3 декабрь – Xалқаро ногиронлар куни арафасида эълон қилинади. Танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобидан БҲМнинг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 23.12.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум