Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари«Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керакХодим қариндошининг вафоти муносабати билан қандай ёрдам олиши мумкин Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқи қонунда мустаҳкамлаб қўйилди

10.09.2024

Рус тилида ўқиш

05.09.2024 йилдаги ЎРҚ-955-сон Қонун билан Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунга ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлаш ва сайланиш, референдумда иштирок этиш, шунингдек таълим олиш ҳуқуқларини таъминлаш учун қўшимча шарт-шароитлар яратилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Давлат ногиронлиги бўлган шахсларга бошқа фуқаролар билан тенг равишда одил судловдан фойдаланишини таъминлаши, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг суд процессининг барча босқичларида, шунингдек суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида бевосита ёки билвосита иштирок этишини таъминлашга қаратилган чораларни кўриши керак.

 

Тузатишларга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида бевосита ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиш, шу жумладан уларнинг сайлаш ва сайланиш ҳамда референдумларда иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.

 

Давлат, шунингдек, сайлов участкаларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча тоифалари, шу жумладан эшитиш, кўриш бўйича ногиронлиги бўлган, ўриндиқли аравачалардан фойдаланувчи шахслар овоз бериши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаши керак.

 

Шунингдек, Қонун ногиронлиги бўлган шахслар билан мулоқот қилиш учун фойдаланиш мумкин бўлган мулоқот шаклларини, шунингдек ижтимоий инфратузилма объектларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга монеликсиз кириши учун мослаштириш асосларини белгиловчи меъёрлар билан тўлдирилди.

 

Ҳужжат қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.09.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-05-01
  • USD:12920.16 (+0.00) сум
  • EUR:14681.18 (+0.00) сум
  • RUB:158.61 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17